Вьетнамда U23 ёш тоифасидаги спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати ўз якунига етди. Қувонарлиси, унда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси муваффақиятли иштирок этди.

Мусобақанинг сўнгги кунида эркин кураш бўйича ўтган беллашувларда Умиджон Жалолов ва Зафарбек Отахонов кумуш, Садриддин Даминжонов бронза медалини қўлга киритди. Шу тариқа мазкур қитъа биринчилигини эркин курашчиларимиз 3 тадан кумуш ва бронза, юнон-рум курашчиларимиз 2 тадан олтин ва кумуш ҳамда 3 та бронза, аёллар курашчиларимиз 3 та бронза билан якунлади.  

Энди мазкур давлатда 17 ёшгача бўлган полвонлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Ушбу биринчиликда ҳам Ўзбекистон терма жамоаси энг сара курашчилар билан иштирок этиши кутилмоқда. Баҳслар 23 июнь кунидан бошланади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Полвонларимиз Осиё чемпионатини 16 та медаль билан якунлади