Facebook ўз платформасида видеоларни жойлаштириш тизими тубдан ўзгартирилишини эълон қилди. Эндиликда фойдаланувчилар видео юклашда алоҳида риилс ёки оддий видео сифатида танлов қилмайди. Ҳар қандай видео — узунлигидан ёки форматидан қатъи назар — автоматик тарзда “риилс” (яъни қисқа видео ролик) сифатида эълон қилинади.
Ушбу қарор ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ўртасида видео контентни алмашиш услубини соддалаштириш ва кўпроқ ижодий имкониятлар яратиш мақсадида қабул қилинган.
Аввал Facebookда фойдаланувчилар иккита алоҳида вариантдан бирини танлаши керак эди:
оддий видео (Видео жойланма)
ёки риилс (Қисқа ролик)
Аммо эндиликда бу иккаласи ўрнига битта умумий формат – риилс сақланиб қолади. Барча видеолар шу форматда намойиш этилади. Шу билан бирга, платформадаги “Видео” бўлимининг номи ҳам расмий равишда “Риилслар” деб ўзгартирилмоқда.
Facebook вакилларининг маълумотига кўра, бу ўзгаришлар:
тавсия тизимига таъсир қилмайди, яъни фойдаланувчилар ҳали ҳам ўзлари учун мос видеоларни кўришда давом этадилар;
видео узунлиги ёки форматига чеклов қўймайди — яъни Риилс энди фақат 90 сонияли эмас, балки исталган узунликдаги видео бўлиши мумкин;
барча видео турлари – қисқа роликлар, узоқ видеолар ва жонли эфирлар платформада сақланиб қолади.
Янги тизим орқали фойдаланувчилар:
видео жойлаштиришда бир хил, соддалаштирилган жараёндан фойдаланади;
видео аудиториясини белгилаш имкониятига эга бўлади — масалан, ким кўришини аниқлаш: барчага, фақат дўстларга ёки аниқ одамлар гуруҳига;
ижодий воситаларга кенгроқ кириш ҳуқуқига эга бўлади — монтаж, эффектлар, мусиқа, матн ва бошқа функциялар.
Facebook бу ўзгаришларни фойдаланувчиларга бир хил тажриба яратиш ва ижодкорлар учун имкониятларни кенгайтириш учун амалга оширмоқда.
Metaнинг кенг стратегиясининг бир қисми
Meta компанияси ушбу қадамни илк бор қўллаётган эмас. 2022-йилда Instagram ҳам барча 15 дақиқагача бўлган видеоларни Реэлс форматида автоматик тарзда жойлаштиришга ўтган эди. Эндиликда Facebook ҳам шунга ўхшаш тизимни жорий қилмоқда, бу эса Meta компаниясининг барча ижтимоий тармоқларида бир хил видео алмашиш механизмини яратишга интилаётганини кўрсатади.
<iframe width="791" height="445" src="https://www.youtube.com/embed/A3RLCwGde1s" title="Фаcебоок videolarni riils formatiga o`tkazmoqda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Мадинабону Насриева, Улуғбек Тўхтаев (видео), ЎзА