“Bernama” ахборот агентлиги Малайзия Бош вазири ўринбосари, энергетика ва сув трансформацияси вазири Датук Сери Фадиллаҳ бин Юсуф бошчилигидаги делегациянинг диёримизга расмий ташриф билан келгани ҳақида мақола эълон қилди.

Мақолада Фадиллаҳнинг юртимизга ташрифи доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашув ўрин олгани қайд этилган. Шунингдек, унинг Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов билан икки томонлама ҳамкорлик муносабатларнинг энергетика жабҳаси изчил ривожи ҳақида музокаралар ўтказиши кутилмоқда.

Қолаверса, делегациянинг ташриф дастури доирасида пойтахтимизнинг диққатга сазовор жойлари, хусусан, “Темурийлар тарихи давлат музейи”, “Амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейи” ва XIX асрга оид Бешёғоч даҳасида жойлашган Шайх Абулқосим эшон қурдирган мадраса билан танишиш кўзда тутилган.

Хабарда ёзилишича, Малайзия делегацияси Самарқандда бўлиб ўтадиган “2030 йилгача беш йил: Барқарор келажак учун давлат хизматларини тезлаштириш” мавзусидаги БМТ Давлат хизмати форуми ва Тошкентда Бош вазирлар ўринбосарлари иштирокида ўтказиладиган Ўзбекистон – Малайзия бизнес форумида иштирок этади.

Муҳаррама Пирматова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – Малайзия бизнес форуми бўлиб ўтади