Дунё таълим соҳаси жиддий синов қаршисида турибди. ЮНЕСКОнинг маълумотларига кўра, 2030 йилга келиб, жаҳон бўйича 44 миллион нафар янги ўқитувчига эҳтиёж сезилади. Бу — глобал миқёсдаги жиддий муаммо. Шу билан бирга, БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларида таълим сифатини ошириш ва уни ҳамма учун бирдек таъминлаш вазифаси устувор йўналиш сифатида белгиланган. Демак, таълим масаласи нафақат ҳар бир мамлакатнинг ички сиёсати, балки бутун жаҳон ҳамжамиятининг диққат марказида турибди. Бундай шароитда, таълим соҳасига инвестиция киритиш, ўқитувчиларнинг мақомини кўтариш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш — энг муҳим вазифалардан бирига айланади.

Янги Ўзбекистонда Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида таълим соҳасини тубдан ислоҳ қилиш ва уни замон талабларига мослаштириш бўйича катта ишлар олиб борилмоқда. Мамлакатимизда таълим сифатини ошириш, ўқитувчиларнинг мақомини кўтариш ва ёш авлодга замонавий билим беришга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу борада Президентимизнинг шахсий ташаббуси ва раҳбарлиги остида таълим соҳасида улкан ўзгаришлар юз бермоқда.

Чунончи, сўнгги 7 йилда мактабгача ва мактаб таълимига ажратилган маблағ 7 баробарга кўпайиб, жорий йилда 60 триллион сўмга етди. Тасаввур қиляпсизми, бу қанчалик катта рақам? Бунинг натижасида мактабларда 1 миллионга яқин, боғчаларда эса 1,5 миллион янги ўрин яратилди.

Ўқитувчиларнинг меҳнати муносиб қадрланяпти: малакаси, тил билиш даражаси, янги баҳолаш тизими ва фан олимпиадаларидаги натижаларига қараб, 10 дан ортиқ устамалар жорий этилди. Натижада 60 минг нафар ўқитувчи 8-12 миллион сўм маош оляпти. Боғча тарбиячиларининг ойлиги ҳам 65 фоизга оширилиб, мактаб ўқитувчилариникига тенглаштирилди. Янги ўқув йилидан эса мактаб директорлари, уларнинг ўринбосарлари ва боғча мудираларининг ойлиги 7-10 миллион сўмдан ошади.

Жорий йил 15 май куни Президентимиз раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилиши мактаб таълимидаги ислоҳотларнинг янги уфқларини очиб берди. Йиғилишда давлатимиз раҳбари ҳар қандай мамлакатнинг тараққиёти соғлом ва билимли авлодга боғлиқ эканини яна бир бор таъкидлаб, Янги Ўзбекистонни барпо этишдек улуғ мақсад йўлида соғлом, билимли, теран фикрли ва ватанпарвар ёшларни тарбиялаш учун барча шароитларни яратиш зарурлигини қайд этди.

Йиғилиш давомида мактаб таълимининг ҳар бир жиҳати чуқур таҳлил қилиниб, энг муҳим вазифалар белгилаб олинди. Президентимиз мактаб таълимини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқадиган инновацион ташаббусларни илгари сурди. Бу ташаббуслар таълим жараёнини замонавий талабларга мослаштириш, ўқитувчиларнинг малакасини ошириш, ўқувчиларни рағбатлантириш ва мактабларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга қаратилган.

Янги Ўзбекистон профессор-ўқитувчилари учун дунёнинг энг яхши университетлари эшиклари очилмоқда. Келгуси уч йилда улар “ТОП-100” таликка кирувчи университетларда тўғридан тўғри шартнома асосида малака оширишлари мумкин. Бу — педагог кадрларнинг тажрибасини ошириш, таълим соҳасидаги энг илғор методика ва инновацияларни ўзлаштириш учун ажойиб имконият.

Хорижий тил сертификатига эга бўлган ўқитувчилар эса ривожланган давлатларда малака ошириб, илғор ўқув дастурлари ва таълим технологияларини Ўзбекистон таълим тизимига олиб кириш имконига эга бўладилар. Ушбу ислоҳотлар таълим соҳасидаги глобал тажрибани мамлакатимизга олиб кириш ва уни ривожлантириш учун муҳим қадамдир.

Президентимиз 2025 йил 15 майдаги “Президент иқтидорли фарзандлари” ташаббусини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолагани ҳам айнан шу мақсадларга йўналтирилгани билан алоҳида аҳамиятга эга. Ушбу Фармон ёшларимизнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, уларни замонавий билимлар билан қуроллантириш ва мамлакатимиз равнақига муносиб ҳисса қўшадиган кадрлар қилиб тарбиялашга қаратилган.

Тасаввур қилинг, бу ташаббус орқали қанчадан-қанча ёшлар ўз салоҳиятини тўлиқ намоён эта олади! Улар энг замонавий билимларни эгаллаб, мамлакатимизнинг келажаги учун муҳим қарорлар қабул қиладиган, янги ғоялар яратадиган инсонлар бўлиб етишади. “Президент иқтидорли фарзандлари” — бу нафақат таълим соҳасидаги ислоҳот, балки бутун мамлакатимизнинг келажаги учун қўйилган муҳим пойдевор, дейиш мумкин.

Эндиликда юртимизда иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича Миллий дастур ишга тушади. Бу дастур доирасида ҳар бир ҳудуддан энг иқтидорли ўқувчилар саралаб олиниб, жами 1500 нафаргача квота ажратилади. “Ёрқин истеъдод” лойиҳаси эса 9-синф ўқувчиларини ўз доирасига олади. Бу ўқувчилар Агентлик тизимидаги мактабларнинг энг тажрибали маслаҳатчиларига бириктирилади. Улар махсус онлайн платформа орқали 10–11-синфларда қўшимча ўқишлар ташкил этилиб, ўз билимларини янада чуқурлаштириш ва келажакдаги олийгоҳларга киришга пухта тайёргарлик кўриш имконига эга бўладилар. Бу — ҳар бир иқтидорли ёшнинг ўз салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариши учун берилган имкониятдир.

Миллий дастур иштирокчиларини нималар кутмоқда? Улар учун Агентликнинг “Ренессанс” болалар соғломлаштириш оромгоҳида дунёнинг энг зўр олийгоҳларининг қабул талаблари асосида қисқа муддатли, аммо жуда самарали ўқув курслари ташкил этилади.

Бу ёзги мактаблар нафақат билим беради, балки ўқувчиларнинг ижтимоий кўникмаларини ривожлантиради, жамоада ишлаш қобилиятини шакллантиради ва ўз тенгдошлари билан тажриба алмашиш имконини яратади. Бундай тадбирлар ўқувчиларни халқаро таълим стандартларига тайёрлаш ва уларнинг жаҳон миқёсидаги рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилади. Демак, “Ренессанс”да ўтказилган ҳар бир кун — келажакка қўйилган муҳим қадам!

Фармонда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тасарруфида академик ва молиявий мустақилликка эга Ал-Беруний номидаги халқаро мактаб-интернат ташкил этилиши белгиланди. Аҳамиятлиси, бу мактаб нафақат академик, балки молиявий жиҳатдан ҳам мустақил бўлади. Чунончи, мактаб фаолиятини бошқариш учун иккита директор — ўқув жараёнига масъул академик директор ва маъмурий-молиявий ишларга жавобгар ижрочи директор биргаликда ишлайди.

2025/2026 ўқув йилидан бошлаб ўз фаолиятини бошлайдиган мактабда ҳар 8–15 нафар ўқувчига алоҳида маслаҳатчи бириктирилади. Инглиз тилидан ташқари яна бир хорижий тил ўргатилади. Ўқувчиларнинг илмий-тадқиқот, стартап ва ижтимоий лойиҳаларга йўналтирилган портфолиоси шакллантирилади. Энг муҳими, битирувчиларга давлат шаҳодатномаси билан бирга етакчи хорижий олийгоҳларга кириш имконини берувчи International Baccalaureate дипломи ҳам берилади. Бу — жаҳон миқёсида тан олинадиган таълим олиш имконияти дегани!

Ёшларимиз учун яна бир ажойиб янгилик! 2027 йилдан бошлаб Ал-Беруний мактабининг битирувчилари ва “Миллий дастур” иштирокчилари дунёнинг энг зўр (Top-100) университетларида ўқиш имкониятига эга бўлишади. Ҳар йили бунинг учун 200 та квота ажратилади. Квоталар тақсимланишида ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларга ва грант асосида ўқишга қабул қилинганларга биринчи навбатда имконият берилади. Агар танлаб олинганлар сони 200 тадан кам бўлса, қолган жойлар бошқа номзодларга автоматик тарзда берилади. Агар талабгорлар сони 200 тадан ошиб кетса, уларнинг ичидан энг муносиблари танлов асосида саралаб олинади. 

“Президент иқтидорли фарзандлари” ташаббуси — бу шунчаки лойиҳа эмас, балки Президентимизнинг ёшларга бўлган чексиз ишончи ва келажакка йўналтирилган сиёсатининг ёрқин мисолидир. Янги Конституциямизда таълим ва ёшлар ҳуқуқлари кафолатланган бўлиб, бу ташаббусларни ана шу ҳуқуқларнинг ҳаётдаги реал ифодаси, дейиш мумкин. 

Мухтасар айтганда, буларнинг барчаси — Янги Ўзбекистоннинг келажаги учун қўйилган муҳим қадамлар.

Собир ТУРСУНОВ, 

педагогика фанлари доктори, профессор.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Президент иқтидорли фарзандлари” ташаббуси — келажакка йўналтирилган сиёсатдир