Атоқли бастакор, санъат дарғаси, Ўзбекистон халқ артисти Тўхтасин Жалиловнинг мусиқий асарлари миллий руҳи, бетакрор ва айни пайтда халқчил оҳанглари билан барҳаётдир. Пойтахтимиздаги "Туркистон" санъат саройида устоз санъаткор хотирасига бағишланган "Барҳаёт оҳанглар" номли адабий-бадиий мусиқий дастур мухлислар эътиборига ҳавола этилди.

Хотира кечаси Маданият вазирлиги, Ўзбек Миллий мақом санъати маркази, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ташаббуси билан ташкил этилди. Унда Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Абдуҳошим Исмоилов раҳбарлигидаги Юнус Ражабий номли "Мақом" ансамбли  иштирокидаги жонли ижродаги концерт намойиш этилди.  

Манбаларда келтирилишича,  атоқли  бастакор, созанда ва педагог Тўхтасин Жалилов 1896 йилда Андижонда туғилган. Жуда эрта мусиқага меҳр қўйган, ўн ёшлигидаёқ Фарғона водийсида  хушовоз хонанда  сифатида танилган, бир неча халқ чолғу асбобларида куй ижро эта оладиган Т.Жалилов ўзбек халқ мусиқасининг дурдоналари, вокал ва чолғу мусиқа асослари билан аста-секин таниша борди.

[gallery-23992]

1925–1927 йилларда у Ҳамза тузган драматик группа жамоаси билан концертларда қатнашди. Кейинчалик этнографик концерт ансамблида ишлаб, 1928–1934 йилларда Охунбобоев номли Андижон мусиқа театрида бадиий раҳбар бўлиб фаолият кўрсатди. Унинг мусиқаларидан фойдаланиб,  саҳналаштирилган қатор спектакллар саҳнада узоқ умр кўрди.  

1934 йилда Тўхтасин Жалилов Тошкент мусиқа театрига – ҳозирги Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат академик катта театрига  мусиқа раҳбари этиб тайинланди ва бу театрда мусиқали драмалар яратишда фаол иштирок этди.

Қайд этилишича, санъаткор 1935 йилда Лондонда бўлиб ўтган Умумжаҳон рақс фестивалида қатнашди. 1937 йилда Москвада бўлган ўзбек адабиёти ва санъати декадасига тайёргарлик кўриш муносабати билан у ўзбек филармониясига бадиий раҳбар этиб тайинланган бўлса, 1940–1949 йилларда Муқимий номидаги Ўзбек Давлат мусиқали драма ва комедия театрида бадиий раҳбар сифатида ишлади. Айни шу жамоада Тўхтасин Жалилов ижодий камолот чўққисига кўтарилди, кенг маданий жамоатчиликка катта истеъдод соҳиби сифатида танилди. Ушбу театрда саҳнага кўйилган энг сара дурдона асарларнинг яратилишида устоз бастакорнинг  хизматлари катта бўлди.

Маълумотларга кўра, юртимиз  бастакорлари мусиқали драмалар яратишда Т.Жалилов тавсия этган қўшиқлардан кенг фойдаланишган. Унинг куйлари Тошкент, Андижон, Фарғона, Қўқон ва республикамиз ташқарисидаги театрларда  саҳналаштирилган спектаклларга асос бўлди. Ўзбек мусиқали драма жанри камолотида муҳим ўрин тутган ва Муқимий номидаги театрг катта шон-шуҳрат келтирган "Қурбон Умаров" (С.Абдулла, 1941), "Нурхон" (К.Яшин, 1943), "Асрлар" (Уйғун, 1943), "Ғунчалар" (3.Фатхуллин, 1945), "Алпомиш"  (С.Абдулла,  1945), "Муқимий" (С.Абдулла, 1953), "Равшан ва Зулхумор" (К.Яшин, 1957), "Тоҳир ва Зуҳра" (С.Абдулла, 1953) ва бошқа асарлар унинг ҳаммуаллифлигида дунёга келган.

Б.Бровцин "Тоҳир ва Зуҳра" операсини яратишда Тўхтасин Жалилов тавсия этган ёқимли, оҳанграбо куйлардан унумли фойдаланган. Устоз бастакор 200 дан ортиқ халқ севиб эшитадиган дилбар қўшиқларнинг муаллифи эди. Ўзбек халқ мусиқаси услубининг ўзига хослигини, табиийлигини, қочиримларга бойлигини сақлаган ҳолда, халқ қўшиқлари, куйларига янги оҳанг, янги мазмун бахш этиш устоз ижодида муҳим ўрин эгаллаган эди. Бу жиҳатдан унинг Ҳамза, Собир Абдулла, Чустий, Темур Фаттоҳ  каби шоирларнинг шеърларига басталаган қўшиқлари ибратлидир.

Бастакор яратган қўшиқлар бугунги кунларда ҳам ўз қадр-қимматини йўқотмай, халқимизни меҳнатсеварлик, ватанпарварлик руҳида тарбиялашда, мусиқий дидини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этиб келмоқда.

Мусиқий хотира кечасида Тўхтасин Жалилов ижодидан энг сара намуналар Юнус Ражабий номидаги “Мақом” ансамблининг Феруз Норов, Достон Алиев, Жасур Ғаниев, Моҳичеҳра Жуманова, Дурдона Шодмонова, Суннатилла Юнусов, Сардорбек  Ғофуров, Қувончбек Дўсмуродов, Клара Тўраева ва бошқа кўплаб хушовоз хонандалари  томонидан катта маҳорат билан ижро этилди.

Атоқли бастакорнинг мукаммал ижод намуналари чин маънода барҳаёт наволар экани  ушбу дастур  давомида яна бир карра намоён бўлди. Мусиқа оқшоми жуда файзли ва баланд руҳда кечди.

Н.Усмонова,  Алимурод  Мамадаминов  (суратлар), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Устоз бастакорнинг барҳаёт наволари