Ҳар бир миллат шоири қалбининг гўзаллиги, эзгулиги ўзгача, шеърининг фусуни ўзгача! Чин адабиёт, чин шеърият юракдан яратилган бўлса — умумбашарийлик касб этган бўлса — у инсониятники. Ҳар кандай тамаддун даврида ҳам Қалб ва тафаккур ҳосилалари яшайди.
Бугун Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, оташнафас шоир Азим Суюннинг "Танланган асарлар" и ва адабиётшунос олим Қозоқбой Йўлдошнинг “Азим Суюн шахсияти ва ижодий қиёфасига чизгилар” номли китоби тақдимоти, ҳамда фотограф Аҳмад Тўранинг “Кўнгил кенгликлари бўйлаб" номли шахсий фотокўргазмаси ўтказилди.
Мамлакатимизда ўзбек адабиёти ва маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган атоқли шоир Азим Суюннинг бетакрор ижодий мероси ниҳоятда қадрланади. Ардоқли шоиримизнинг Ватанга муҳаббат, вафо ва садоқат туйғусини, олижаноб инсоний фазилатларни мадҳ этган етук бадиий асарлари, сермазмун ҳаёти ва ижтимоий фаолиятининг халқимиз маънавиятини юксалтириш, ёш авлод тарбиясидаги ўрни беқиёсдир.
Ушбу ўтказилган адабий-маърифий тадбирнинг устозлар хотирасига бағишланишида жуда катта ҳикмат бор. Зеро, қалблар ҳамиша мана шундай адабиёт билан уйғоқ ва барҳаёт яшайди.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/w-LKci0-eKY?si=dOmnA_aNcQqKc1v4" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>М.Турдалиева, И. Исматов,ЎзА