Дунёнинг энг нуфузли таълим тизимидаги таҳлилий агентлиги QS World University Rankings 2025 йилда дунёнинг энг нуфузли университетлари рейтингини эълон қилди.

Унга кўра, ЎзМУ дунё миқёсида 721-730 ўринлар қаторидан жой олиб, аввалги йилга нисбатан 50 поғона (781-790) юқорилаган. Бу натижа глобал рақобатнинг кескин кучайганига қарамай, университетнинг барқарор ривожланаётганини намоён этади.  

Университетнинг жаҳоннинг нуфузли рейтингларида юқори поғоналарни эгаллагани муносабати билан тантанали тадбир ташкил этилди.   

Унда нуфузли меҳмонлар, фан ва жамоат арбоблари, турли вазирлик ва идоралар масъуллари, университет жамоаси, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.   

– Университетимизнинг дунё миқёсидаги нуфузли рейтингларда янги поғонани эгаллаши – бу жамоамизнинг тинимсиз меҳнати, илм ва таълимда олиб борилаётган  ислоҳотларга садоқатли ёндашуви, халқаро ҳамкорликлар натижасидир, – деди Ўзбекистон Миллий университети ректори Ином Мажидов. – Бизнинг мақсадимиз  талабаларга рақобатбардош билим бериш, илмий тадқиқотларни ривожлантириш ва миллий қадриятлар асосида жаҳон тажрибасини уйғунлаштириш орқали университетимиз  нуфузини янада мустаҳкамлашдир.   

Университетнинг ушбу ютуғи бир кунда қўлга киритилган натижа эмас, балки йиллар давомида олиб борилган меҳнат ҳамда изчил ислоҳотлар самарасидир. Бу ютуқ Ўзбекистон илм-фани жаҳон миқёсида ўз сўзини айта олишига, миллий таълим тизими эса глобал рақобатда муносиб иштирок этишига яққол далилдир.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/Bso2hBW51CA" title="Ta’lim: jahon reytinglarida yangi yuksalish" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Н.Раҳмонова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Таълим: жаҳон рейтингларида янги юксалиш (+видео)