Олий Мажлис Сенатига БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг Афғонистон, Марказий Осиё, Покистон ва Эрондаги минтақавий вакили Оливер Штолпе ташриф буюрди.

Сенат Раиси Танзила Норбоева билан учрашувда Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар юксак баҳоланди.  

Ушбу жараёнларда БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси мамлакатда амалга оширилаётган ишларни тўлиқ қўллаб-қувватлаши ва ҳар томонлама кўмаклашишга тайёрлиги билдирилди.

Ўзбекистонда коррупция ҳамда одам савдосига қарши курашиш масалалари давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Бу борада БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси томонидан катта ёрдам кўрсатилаётгани, шунингдек, Бошқарманинг коррупция, гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланиши ва одам савдосига қарши курашиш борасидаги тажрибаси халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда миллий механизмлар самарадорлигини янада оширишга хизмат қилишига ишонч билдирилди.

Суҳбат чоғида коррупция ва одам савдосига қарши курашишда парламентнинг ролига эътибор қаратилиб, бу ўз ўрнида, халқаро миқёсда тан олинган мустаҳкам қонунчилик тизимини шакллантиришга хизмат қилаётгани таъкидланди. Шу билан бирга, Ўзбекистоннинг бу борадаги тажрибаси халқаро даражада намуна бўлиши мумкинлиги эътироф этилди.

Ўзбекистоннинг одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш, унга оид жиноятларни аниқлаш ва айбдорларни жавобгарликка тортиш ишлари сезиларли даражада яхшилангани, меҳнат мигрантлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги ютуқлари таъкидланди. Бу мамлакатнинг халқаро рейтинглардаги ўрни яхшиланишида ўз аксини топаётгани қайд этилди.

Томонлар жиноятчиликнинг олдини олишда замонавий ахборот технологияларини қўллаш соҳасидаги ҳамкорликни фаоллаштиришга, шунингдек, глобал таҳдидлар – рақамлаштириш, меҳнат миграциясининг кенгайиши ва бошқа устувор йўналишларни ҳисобга олган ҳолда 2026-2030 йилларга мўлжалланган ҳамкорликнинг янги "йўл харитаси"ни тайёрлашга келишиб олди.

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – БМТ: жиноятчиликнинг олдини олишда замонавий ахборот технологияларини қўллаш соҳасидаги ҳамкорлик фаоллаштирилади