«Эл-юрт умиди» жамғармаси ижрочи директори Гулноза Исмоилова АҚШ Давлат котиби ёрдамчисининг ўринбосари Марианна Крейвен ҳамда АҚШ Давлат департаментининг Таълим ва маданият бюроси вакиллари билан учрашди.

Музокаралар давомида америкалик ҳамкорларга Ўзбекистонда Президент бошчилигида амалга оширилаётган таълим соҳасидаги кенг кўламли ислоҳотлар бўйича эришилган натижалар ҳақида маълумот берилди. Таълим тизимини модернизация қилиш ва халқаро ҳамкорликни кенгайтириш бўйича саъй-ҳаракатларга алоҳида эътибор қаратилди.

Америка томони «Эл-юрт умиди» жамғармаси кўмагида АҚШнинг нуфузли университетларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик ёшлар сони ошганини ижобий баҳолади. Таълим ва маданият соҳаларида ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёрликларини билдирди.

Томонлар қўшма академик дастурларни амалга ошириш, ўқитувчилар ва мутахассислар учун малака ошириш курсларини ташкил этиш истиқболларини муҳокама қилди.

«Эл-юрт умиди» жамғармаси стипендиатлари учун виза тартиб-қоидаларини соддалаштириш, икки мамлакат мутахассислари учун мақсадли амалиётлар ва ихтисослаштирилган курслар ташкил этиш, АҚШ Давлат департаменти ходимларига ўзбек тилини ўргатиш каби долзарб масалаларни биргаликда ҳал қилишга келишиб олинди.

Учрашув Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида таълим ва касбий ривожланиш соҳасидаги стратегик мулоқотни мустаҳкамлаш йўлида ўзаро тушуниш ва манфаатдорлик руҳида ўтди.

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Иқтидорли ёшлар учун АҚШга виза бериш тартиби соддалаштирилиши мумкин