Муносабат

Жорий йилнинг 10–12 июнь кунлари Тошкент шаҳри яна бир йирик халқаро тадбир – IV Тошкент халқаро инвестиция форумига мезбонлик қилди. 

Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, иқтисодий модернизация жараёнлари ва барқарор тараққиётни таъминлашда хорижий инвестициялар ҳал қилувчи аҳамият касб этаётган бир даврда, мазкур форум мамлакатимиз учун стратегик аҳамиятга эга майдонга айланди.

Янги Ўзбекистон – инвесторлар мамлакати

Тошкент халқаро инвестиция форуми– бу халқаро бизнес ҳамжамияти учун Ўзбекистон ва бутун Марказий Осиё минтақасининг улкан инвестиция салоҳияти, истиқболли лойиҳалари ҳамда қулай ислоҳот муҳитини намоён этувчи платформа ҳисобланади. 2022 йилдан буён мунтазам ўтказиб келинаётган мазкур форум халқаро ҳамкорлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш, янги шартномаларни имзолаш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун самарали майдон вазифасини ўтамоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилаётган ушбу анжуман ҳар йили юртимиздаги турли соҳалар – энергетика, инфратузилма, қишлоқ хўжалиги, рақамли иқтисодиёт, туризм ва кончилик саноатидаги инвестиция имкониятларини кенг жамоатчиликка тақдим этишга хизмат қилмоқда.

Бу йилги форум миқёси ва қамрови билан алоҳида ажралиб турди: 100 га яқин давлатдан 7,5 мингдан ортиқ делегат, шундан қарийб 3 минг хорижий меҳмон иштирок этди. Бундай юксак қизиқиш ва кенг иштирок мамлакатимизнинг халқаро инвестиция маконидаги обрўси, жозибадорлиги ва ишончли ҳамкор сифатидаги мавқеини яна бир бор тасдиқлади.

Инвестициялар – тинчлик ва барқарорлик кафолати

Форумнинг бош мавзуси “Инвестициялар – фақат иқтисодий тараққиётнинг эмас, балки тинчлик ва барқарорликнинг ҳам кафолатидир!” деб номланди. Бу бугунги кунда дунё ҳамжамияти олдида турган жиддий муаммолар ва таҳдидлар фонида ўта долзарб мазмунга эга.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ўз нутқида глобал хавфсизликка таҳдид солаётган омиллар – қуролланиш пойгасининг кучайиши, халқаро ҳуқуқ нормаларининг инкор этилаётгани, озиқ-овқат хавфсизлиги, иқлим ўзгариши ва камбағалликка нисбатан беэътиборлик каби масалаларни алоҳида тилга олди. Шу билан бирга, барқарор ривожланиш сари интилаётган мамлакатлар биргаликда қуйидаги йўналишларда саъй-ҳаракатни бирлаштириши лозимлигини таъкидлади:

  • “Яшил” иқтисодиётга ўтиш;
  • Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни иқтисодиёт драйверига айлантириш;
  • Молиявий тизим ва инноватив технологияларни ривожлантириш;
  • “Тўртинчи саноат инқилоби” даврида стратегик минераллар салоҳиятидан оқилона фойдаланиш.

Бешта муҳим таклиф ва ташаббус

Президентимиз мамлакатимиз инвестиция сиёсатидаги устувор йўналишлар ва истиқболли мақсадлар ҳақида батафсил тўхталиб, бешта муҳим таклиф ва ташаббусни илгари сурди:

Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш – 2026 йилгача Ўзбекистон ЖСТга қўшилишни мақсад қилган бўлиб, бу йўналишда юзлаб миллий стандартлар халқаро талабларга мослаштирилди.

“Миллий режим” жорий этиш – хорижий сармоядорлар учун маҳаллий компаниялар билан тенг шароитлар кафолатланади. Шунингдек, 2030 йилгача мамлакатимиз кредит рейтинги “инвестицион” даражага кўтарилиши режалаштирилмоқда.

Давлат активларини хусусийлаштириш – йирик компанияларни бозор муносабатларига мос ҳолда трансформация қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Транспорт ва логистика соҳасида катта лойиҳалар – “Янги Тошкент” шаҳри қурилиши, халқаро аэропорт, “мультимодал хаб”, темир йўл ва автомобиль тармоқларини қамраб олган инфратузилма лойиҳалари хорижий сармоя учун очиқ.

Марказий Осиёда ягона инвестиция ва савдо ҳудудини шакллантириш – минтақавий интеграция ва савдо эркинлигини таъминлаш орқали умумий иқтисодий макон яратиш таклиф этилди.

Инвестиция – билим, технология, тараққиёт

Нутқда айтиб ўтилганидек: “Инвестиция – фақат молиявий манба эмас. Бу – технология, билим, малакали кадрлар ва халқаро ишлаб чиқариш занжирига қўшилиш имконидир.” Мазкур ёндашув орқали Ўзбекистон ўзини фақат сармоя талаб қилувчи эмас, балки узоқ муддатли, барқарор ва манфаатли ҳамкорликни таклиф этаётган давлат сифатида намоён қилмоқда.

Юртимизда хорижий инвесторлар учун қулай ҳуқуқий база, инвестиция муҳитини муҳофаза қилувчи қонунчилик, солиқ ва божхона имтиёзлари, замонавий инфратузилма ҳамда инсон капиталига инвестиция жалб этишга қаратилган кенг қамровли сиёсат амал қилмоқда.

Форум – янги имкониятлар остонасида

IV Тошкент халқаро инвестиция форуми – бу нафақат инвестиция келишувлари майдони, балки “Янги Ўзбекистон” концепциясининг халқаро ҳамжамиятга яққол намоён этилиши, ривожланишга интилувчи давлат образининг мустаҳкамланиши бўлди. Форум орқали юзлаб янги лойиҳаларга замин яратилди, халқаро бизнес ва сиёсий элита билан очиқ мулоқот муҳити шаклланди. Ўзбекистон ўзининг глобал иқтисодий макондаги салоҳиятини янада намоён этди. Энг муҳими – тинчлик, барқарорлик ва тараққиётни таъминлашда инвестициянинг ҳаётий аҳамияти яна бир бор дунёга эшиттирилди.

Анваржон МИРКОМИЛОВ,
“Тараққиёт стратегияси” маркази 

бўлим бошлиғи.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги Ўзбекистон – инвестициялар учун катта имкониятлар мамлакати