“Саломат бўлинг” дастурининг бу галги сонида ДЦП — бош мия фалажи ҳақида кенгроқ маълумот берамиз. Айни пайтда Миллий тиббиёт марказининг малакали ортопед-жарроҳлари томонидан бу ташхисга эга беморларда муваффақиятли жарроҳлик амалиётлари ўтказилмоқда.
Мазкур операциялар беморнинг мушакларидаги кучли спазмларни камайтириш, қўл-оёқ ҳаракатларини яхшилаш ва мустақил ҳаракат қилиш имкониятини оширишга хизмат қилади.
Муҳими, бу амалиётлар халқаро стандартларга мос равишда, замонавий ускуналар ёрдамида мамлакатимизда амалга оширилмоқда.
Жарроҳликдан сўнг эса ҳар бир бемор учун алоҳида тузилган реабилитация дастури асосида тикланиш ишлари олиб борилади. Физиотерапия, муолажалар, уқалаш ва ота-онанинг меҳрибонлиги – бу йўлдаги энг асосий таянч ҳисобланади.
Ҳаракат қила олган биринчи қадам, мустақил тик турган илк дақиқа — бу шунчаки тиббий ютуқ эмас, бу – ҳаётга қайтишнинг тимсолидир.
Миллий тиббиёт маркази шифокорлари касалликнинг келиб чиқиши, ташхиси ва даволаш чоралари ҳақида батафсил...
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/Xpz2Q_UXTP0?si=hO8Ztx6klf9wwHy7" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>М.Эшмирзаева, Д.Якубов, У.Тўхтаев, ЎзА