Футбол бўйича Ўзбекистон кубогининг нимчорак финал босқичида “Қўқон-1912” – “Бунёдкор”, “Шўртан” – “Арал” жамоалари ўзаро рақобатлашди.
“Қўқон-1912” – “Бунёдкор” баҳсида 1:1 ҳисоби қайд этилди. Ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланди. Унда “Бунёдкор” 5:4 ҳисобида зафар қучди. “Шўртан” эса 4:1 ҳисобида “Арал” жамоасини мағлубиятга учратди.

Шу тариқа, “Бунёдкор” ва “Шўртан” мамлакат кубогининг чорак финал босқичига йўл олди. Дарвоқе, бундан аввал “Динамо” 1/4 финалда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган эди.

Ўзбекистон кубогининг 1/8 финал босқичи 24-25 июнь кунлари давом эттирилади. Унда “Нефтчи” – “Машъал”, “Сўғдиёна” – “Қизилқум” ва “Бухоро” – ОКМК клублари чорак финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА