Венгрия пойтахти Будапештда давом этаётган жаҳон чемпионати доирасида Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) Атлетлар комиссияси аъзолиги учун сайлов ўтказилишини эълон қилди.

Эътиборли жиҳати, номзодлар қаторида "Париж-2024" Олимпия ўйинлари ғолиби, ҳамюртимиз Диёра Келдиёрова номи ҳам қайд этилган бўлиб, у Даря Билодид (Украина), Рёносуке Ҳага (Япония), Натан Кас (Австралия) ва Кейтлин Куадрос (Бразилия) билан Атлетлар комиссияси аъзолиги учун кураш олиб боради.

Айни кунларда сайлов жараёни бошланган бўлиб, аккредитациядан ўтган мутахассис ва комиссия аъзолари номзодларга овоз бермоқда.

Сайлов натижалари чемпионат якунида эълон қилинади.

Т.Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Диёра Келдиёрова – IJF Атлетлар комиссияси аъзолигига номзод