-

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан “Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицейларнинг иқтидорли битирувчиларини “юриспруденция” йўналиши мавжуд олий таълим ташкилотларига суҳбат асосида тест синовларисиз ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги вақтинчалик низом тасдиқланди

Низом 2023/2024 ва 2024/2025 ўқув йилларида Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицейларга қабул қилинган ўқувчиларга нисбатан татбиқ этилади. 

Битирувчилар 20 июнга қадар олий таълим ташкилотлари бакалавриатига суҳбат асосида тест синовларисиз ўқишга кириш учун тавсия қилишни сўраб махсус комиссияга ариза беради. 

Аризага битирувчининг хорижий тилни билиш даражасини белгиловчи миллий ёки халқаро сертификат, битирувчининг шахсий ютуқлари, академик лицейнинг ижтимоий ҳаётидаги фаол иштирокини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади. Тавсия қилинган битирувчиларга олий таълим ташкилотлари бакалавриатига суҳбат асосида тест синовларисиз ўқишга кириш ҳуқуқи дастлабки 2 йил учун амал қилади. 

Ҳар йили 1 июлгача суҳбат комиссияси ташкил этилади. Якка тартибдаги суҳбат натижалари 100 балли тизимда баллар қўйиш йўли билан баҳоланади. 

Абитуриент якка тартибдаги суҳбат ўтказиш жадвалига мувофиқ суҳбатга келмаганда, якка тартибдаги суҳбатда белгиланган максимал баллнинг 56 фоизидан кам балл тўпланганда ўқишга қабул қилинмайди. 

Ҳар йили 10 августгача олий таълим ташкилотлари ректорларининг абитуриентларни бакалавриатга ўқиш учун тавсия этиш тўғрисидаги буйруқлари қабул қилинади. 

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Юридик университет ҳузуридаги академик лицейлар битирувчилари суҳбат асосида ўқишга қабул қилинади