"UzBuild 2025" халқаро кўргазмаси Бутунжаҳон кўргазма саноати уюшмаси (UFI) томонидан ўтказилган халқаро аудитдан муваффақиятли ўтиб, унинг Ўзбекистон ва бутун Марказий Осиёдаги энг йирик қурилиш кўргазмаси сифатидаги мақомини расман тасдиқлади.

Бу ҳақда “Iteca Exhibitions” халқаро кўргазма компанияси жамоатчилик билан алоқалар, ахборот сиёсати ва маркетинг бўйича департаменти раҳбари Людмила Стайшюнайте қуйидагиларни маълум қилди:

– Сертификатда келтирилган кўрсаткичлар кўргазманинг ҳажми, иштирокчилар ва ташрифчилар сони  мазкур мақомнинг асосли эканини яна бир бор тасдиқлайди. "UzBuild 2025" доирасида 21 мамлакатдан 400 дан зиёд компания ва бренд иштирок этди. Хорижий иштирокчилар улуши 75 фоизни ташкил этди. Кўргазма илк бор бир вақтнинг ўзида икки майдон – "Ўзэкспомарказ" ва "CAEx Uzbekistan" кўргазма ҳудудларида ўтказилди. Тадбирга 17 мингдан ортиқ маҳаллий ва хорижий мутахассислар ташриф буюрди.

Сўровлар натижаларига кўра, кўргазма иштирокчиларининг кўпчилиги учун тадбирда қатнашиш самарали бўлиб, улар янги ҳамкорлар, мижозлар ва бизнес алоқаларни ўрнатиш имкониятига эга бўлишди.

"UzBuild" кўргазмаси 26 йилдан буён сифат, ишонч ва шаффофлик тамойилларига содиқ қолган ҳолда, барча иштирокчиларга юксак хизмат кўрсатишга интилмоқда. Шу боис, ташкилотчилар ҳар йили халқаро мустақил аудит ўтказилишини талаб қилишади. Бундай аудит  кўргазманинг статистик кўрсаткичларини бир қатор халқаро мезонлар асосида баҳолашни назарда тутади.

Таъкидлаш жоизки, мазкур мезонлар бўйича камида биттаси ташкилотчилар берган маълумотларга мос келмаса, кўргазма аудитдан ўтмаган ҳисобланади. “UzBuild” 2007 йили илк марта халқаро аудитдан муваффақиятли ўтган ва Ўзбекистонда UFI томонидан расман тан олинган биринчи кўргазма сифатида тарихга кирган. Мақомни сақлаб қолиш учун ҳар гал қайта аудитдан ўтиш талаб этилади ва 2025 йилда ҳам бу муваффақиятли амалга оширилди.

Бугунги кунда "Iteca Exhibitions" компанияси томонидан ташкил этиладиган барча тадбирлар ушбу халқаро стандартлар ва шаффофлик тамойилларига тўлиқ мос равишда амалга оширилади. Компания ўз нуфузини, ишончли ҳамкор сифатидаги мақомини сақлаш, иштирокчи ва ташрифчиларнинг талабларини қондириш ва холис статистикани тақдим этишга алоҳида эътибор қаратади.

Шунингдек, халқаро аудит маълумотлари ташкилотчиларга ўз тадбирини “етакчи”, “энг муҳим” ёки “флагман” кўргазма сифатида аташ ҳуқуқини беради. Акс ҳолда, бундай таърифлардан фойдаланиш ҳақиқатни бузиш ва аудиторияни чалғитиш ҳисобланади.

Кўп ҳолларда айрим тадбирларда “энг йирик”, “етакчи” каби сўзлардан фойдаланилса-да, амалда кўргазма майдони кичик, иштирокчилар сони кам, ташрифчилар оқими эса ночор бўлади. Бундай ҳолатлар иштирокчиларнинг ишончини оқламайди, уларга молиявий ва ахлоқий зарар келтиради. Умумий ҳисобда эса мамлакатнинг инвестицион имижига ҳам салбий таъсир кўрсатади.

Шунинг учун UFI халқаро аудити нафақат расмий талаб, балки адолатли ва холис кўргазма муҳитини шакллантиришда муҳим мезон ҳисобланади. Бу аудит  шовқинли реклама эмас, балки тасдиқланган ва ишончли рақамларга асосланган қарорлар қабул қилиш имконини яратади.

"UzBuild 2025" халқаро аудитдан ўтиб, "минтақадаги энг йирик қурилиш кўргазмаси" мақомини яна расман тасдиқлади. Бу реал фактга асосланган халқаро эътирофдир.

Насиба Зиёдуллаева,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро эътироф: "UzBuild 2025" Марказий Осиёдаги энг йирик кўргазма деб тан олинди