Уруш қаҳрамонининг илмий иши кимошди савдосида рекорд нархда сотилди
Иккинчи жаҳон уруши даврида кодларни бузиш бўйича ном қозонган инглиз математиги Алан Тюринг томонидан ёзилган нодир илмий ишлар тўплами Буюк Британиянинг Личфилд шаҳридаги кимошди савдосида 465 минг 400 фунт стерлингга сотилди. Бу ҳақда “Euronews” нашри маълум қилмоқда.
Хабарда айтилишича, ҳужжатлар Лондоннинг Бермондси шаҳридаги уйдан топилган.
Тюринг компьютер соҳаси билимдони сифатида омма орасида машҳурликка эришган ва Иккинчи жаҳон уруши пайтида нацистлар томонидан қўлланилган “Энигма” кодини бузишда асосий роль ўйнаган.
Мусулмон Зиё, ЎзА