Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, нуфузли халқаро рейтинг агентлиги Times Higher Education (THE) томонидан “Impact Rankings 2025” натижалари эълон қилинди. Рейтинг натижаларига кўра, Ўзбекистон олий таълим муассасалари минтақада энг юқори кўрсаткичларни қайд этиб, Марказий Осиё ва Кавказ минтақасида мутлақ етакчига айланди.

Агентлик университетларнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан белгиланган 17 та Барқарор ривожланиш мақсадларига (БРМ) қўшган ҳиссасини таҳлил қилди. Унда Ўзбекистоннинг 59 та олий таълим муассасаси қайд этилган бўлиб, бу кўрсаткич минтақадаги энг юқори натижа ҳисобланади.

Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг 12 та олий таълим муассасаси жаҳоннинг Топ-1000 талик университетлари рўйхатидан муносиб ўрин олди. Улар орасидан 3 та университет рейтингнинг энг юқори — 201–300 ўринларида қайд этилди:

Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети - 201–300

Ўзбекистон Миллий университети - 201–300

“ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университети - 201–300

Тошкент давлат юридик университети - 301–400

Самарқанд давлат университети - 401–600

Тошкент давлат иқтисодиёт университети - 401–600

Бухоро давлат университети - 601–800

Самарқанд давлат тиббиёт университети - 601-800

Навоий давлат университети - 801-1000

Тошкент давлат педагогика университети - 801-1000

Тошкент давлат техника университети - 801-1000

Тошкент ахборот технологиялари университети - 801-1000

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, 2021 йилда эълон қилинган “THE Impact Rankings” рейтингидан юртимизнинг 12 та,  2022 йилда  30 та, 2023 йилда 47 та, 2024 йилда эса 53 та олий таълим муассасаси ўрин эгаллаган эди.

Муҳайё Тошқораева,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон олий таълим муассасалари минтақада энг юқори кўрсаткичларни қайд этди