2025 йилнинг январь–май ойларида Сирдарё вилоятига 200 минг нафар маҳаллий ва 28 мингдан зиёд хорижий турист ташриф буюрди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан сезиларли ўсиш бўлиб, вилоятда туризм соҳаси изчил ривожланаётганини тасдиқлайди.

Ушбу натижалар Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда муҳокама қилиниб, соҳани янада такомиллаштириш бўйича аниқ вазифалар белгиланди. Йиғилишда инфратузилмани яхшилаш, жойлаштириш ва овқатланиш шохобчаларини модернизация қилиш, хизмат сифатини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Жорий йил охиригача вилоятда 10 га яқин янги меҳмонхона ва хостеллар ташкил этилиши, санитар-гигиеник талабларга жавоб берадиган замонавий инфратузилмалар барпо этилиши кўзда тутилган. Бу эса вилоятда сайёҳлар учун қулай муҳит яратишга хизмат қилади.

Тиббиёт туризми ҳам вилоятда изчил ривожланмоқда. 2025 йилнинг биринчи беш ойида 2 433 нафар хорижий фуқаро вилоятдаги тиббиёт муассасаларида даволаниб, 1,4 миллиард сўмлик хизматлар экспорти амалга оширилди. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 30 фоизга ўсди.

Сайёҳлар асосан Тожикистон, Қозоғистон ва Қирғизистондан тиббий ва классик туризм мақсадида, шунингдек, Хитой, Корея ва Россиядан ишбилармонлик туризми йўналишида ташриф буюрмоқда. Бу вилоятнинг туризм салоҳияти нафақат минтақавий, балки халқаро даражада ҳам кенгайиб бораётганидан далолат беради.

Шунингдек, вилоятда мавжуд 135 та туризм объектида ўтказилган таҳлиллар натижасида аниқланган камчиликларни бартараф этиш, ҳокимликлар ва хусусий сектор ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш зарурлиги таъкидланди. Инфратузилмавий муаммоларни ҳал қилиш тизим ривожи учун асосий шартлардан бири сифатида қайд этилди.

Вилоят туризмини халқаро миқёсда тарғиб этиш мақсадида масъулларга Сирдарё салоҳиятини намоён этувчи видеоконтентлар тайёрлаш, халқаро тадбирларда (roadshow) фаол иштирок этиш, хорижий хизмат сафарлари давомида вилоятни танитишга қаратилган тақдимот ва меморандумлар устида иш олиб бориш вазифалари юклатилди.

Асосий мақсад – 2025 йил охирига қадар 300 минг нафар маҳаллий туристни Сирдарёга жалб этиш, хорижий сайёҳлар оқимини кўпайтириш ва вилоят туризм соҳасини халқаро стандартлар даражасига олиб чиқишдир.

Хулоса қилиб айтганда, Сирдарё вилоятида туризмни ривожлантиришга қаратилган ишлар изчиллик ва мақсадли ёндашувлар асосида амалга оширилмоқда. Эндиликда эса эришилган натижаларни мустаҳкамлаш, замонавий тарғибот усулларини кенг жорий этиш ҳамда вилоятни минтақавий ва халқаро туризм харитасида муносиб ўринга олиб чиқиш долзарб аҳамият касб этади.

Ғулом Примов, Шаҳриёр Ортиқбоев (сурат)

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарёнинг туризм салоҳияти ошмоқда