Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида теннис бўйича аёллар ўртасида «Billie Jean King Cup» мусобақасининг II Осиё/Океания гуруҳи баҳслари старт олди.
Унда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам ўз иштирокини бошлади. Оқгул Омонмуродова сардорлигида иштирок этаётган терма жамоамиз илк турда Филиппин термасига қарши кортга чиқди ва 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Ушбу учрашувда Дарья Шубина Тениелл Мадисни 4:6, 6:3, 6:1 ҳисобида таслим этди.

Афсуски, Нигина Абдураимова иккинчи учрашувда Шаира Хоуп Ривейрага 2:6, 6:3, 3:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Д.Шубина ва Н.Абдураимова тандеми жуфтлик беллашувида Шаира Хоуп Ривейра ва Алекса Жой Милльям жуфтлигига 6:3, 3:6, 8:10 ҳисобида енгилди.
Терма жамоамиз энди эртага, 18 июнь куни Индонезия термасига қарши кортга чиқади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА