Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг ахборот ва коммуникация технологияларини ривожлантириш долзарб ва стратегик аҳамиятга эга.

ШҲТга аъзо давлатларда ахборот ва коммуникация технологияларини ривожлантириш – нафақат ички, балки минтақавий барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш учун ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бу мамлакатлар рақамли инфратузилма, киберхавфсизлик, электрон ҳукумат ва сунъий интеллект соҳаларида ҳамкорликни кучайтириб, замонавий рақамли дунёда ўз ўрнини мустаҳкамлашга интилмоқда. Ўзаро тажриба алмашиш, қўшма лойиҳалар ва инновацион ташаббуслар – ШҲТ давлатларини умумий рақамли келажак сари етакловчи асосий омиллардан ҳисобланади. 

Шинжон Уйғур автоном райони Карамай шаҳрида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатларнинг ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришга масъул вазирлик ва идоралари раҳбарларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.   

Мазкур учрашув давомида ШҲТ доирасида рақамли трансформация жараёнларини жадаллаштириш, сунъий интеллект, катта маълумотлар, булутли ҳисоб-китоблар, ақлли шаҳар технологиялари каби илғор рақамли ечимларни жорий этиш каби масалалар кўриб чиқилди. Шунингдек, ахборот хавфсизлиги, рақамли инфратузилма, давлат бошқаруви ва рақамли иқтисодиёт соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш муҳокама қилинди.   

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов иштирок этди. 

Йиғилиш якунида ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида рақамли трансформация соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган Ҳаракатлар режаси қабул қилинди. 

Н.Раҳмонова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ШҲТ давлатларида рақамли тараққиёт: ҳамкорлик ва истиқболлар