Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳри Халқаро теннис федерацияси томонидан ташкил этилган ўсмирлар ёш тоифасида J100 таснифига кирувчи турнирга мезбонлик қилмоқда.

Мазкур мусобақанинг яккалик баҳсларида ҳамюртимиз Сухроб Саидов мезбонлар вакили Олжас Есеналини 2:6, 6:3, 6:3 ҳисобида таслим этди ва иккинчи даврада япониялик Рику Накамото билан рақобатлашадиган бўлди.  

Шунингдек, яна бир теннисчимиз Абдулазиз Усмонжонов қуръа натижасига кўра, иккинчи даврада нейтрал теннисчи Егорь Найразиди билан куч синашадиган бўлди.  

Бугун, 17 июнь куни Сухроб Саидов ва Аҳмаджон Тошмуҳаммедов тандеми жуфтлик баҳсларидаги биринчи ўйинини мезбон теннисчилар Темужин Искандиров ва Анатолий Цибулько дуэтига қарши ўтказади.  

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш теннисчиларимиз Қозоғистонда муваффақиятли старт олди