Айни пайтда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтмоқда. Унда депутатлар томонидан мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилмоқда.

Дастлаб миграция жараёнларини бошқариш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда моддама-модда муҳокама қилинди. Мазкур ҳужжат бўйича Қонунчилик палатаси Меҳнат, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси Н.Мухторова маъруза қилди.  

Қайд этилганидек, ушбу қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича кўрсатилган хизматлар учун тўловларни иш берувчидан ёки буюртмачидан ундириш тартиби бекор қилинмоқда. Қолаверса, Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахслардан республикамиздан ташқаридаги ишга жойлаштириш бўйича хизматлар учун ҳақ ундириш бўйича тақиқ олиб ташланмоқда.  

[gallery-23934]

– Қонун лойиҳаси билан Миграция агентлигига хусусий бандлик агентликлари тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун маъмурий таъсир чораларини қўллаш ваколати бериляпти. Бундан ташқари, хусусий бандлик агентликларига хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқароларни касб-ҳунарга ва чет тилларига ўқитиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш ҳамда ушбу жараёнга ҳамкор хорижий иш берувчиларни жалб қилиш ҳуқуқини бериш назарда тутилмоқда. Хусусий бандлик агентликлари томонидан лицензия олиш учун захира қилиниши лозим бўлган маблағлар миқдорини камайтириш таклиф этиляпти.  

Кўзда тутилаётган нормалар хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, миграция соҳасида соғлом рақобат муҳитини шакллантирган ҳолда мазкур соҳага хусусий секторни янада кенгроқ жалб қилишга ҳамда кўрсатиладиган хизматларни рақамлаштиришга хизмат қилади, – деди Н.Мухторова.  

Моддама-модда муҳокамалардан сўнг қонун лойиҳаси қабул қилинди.  

Муҳтарама Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миграция жараёнларига оид қонун лойиҳаси қабул қилинди