Пиёдалар ўтиш йўлаги аслида одамлар учун. Аммо бу йўлакдан ўтиш пиёдалар учун ҳаёт-мамот каби мураккаб. Чунки пиёдага йўл бериш маданияти бизда ҳали ҳам яхши шаклланмаган.

Кўп ҳолларда, гарчи, йўлак бошида одамлар турган бўлса ҳам уларга парво қилмай, баланд тезлик билан ўтадиган ҳайдовчилар кўпчиликни ташкил этади.  

Пиёдалар кўпинча ҳамма автомобилларни ўтказиб юбориб, кейин йўлдан ўтишга мажбур. Гоҳида пиёда ўз ҳуқуқидан фойдаланиб, ўтиш йўлагига қадам босиши хавфли оқибатларни келтириб чиқараётгани сир эмас.  

Ҳатто светофор билан тартибга солинган йўлларда ҳам пиёдаларнинг белгиланган жойдан ўтаётганда бахтсиз ҳодисага учраши эса умуман кечирилмайдиган ҳолат.  

"Spark" русумли автомашина баланд тезликда кетаркан, светофорнинг қизил чироғига ҳам эътибор бермай йўлида давом этган.  

Бу пайтда светофорнинг яшил чироғи пиёдалар ўтишига ишора қилиб ёниб тургани учун мактаб ўқувчиси йўлни кесиб ўтаётган эди.  

Қизил чироққа бўйсунмай йўлида давом этаётган ҳайдовчи Сардор эса болани уриб юборди...  

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида болакай оғир тан жароҳати олди. Бир лаҳзалик бепарволик бир боланинг ҳаётига хавф солди, ота-онасини қайғуга ботирди.  

Жиноят ишлари бўйича Учкўприк тумани судининг қарори билан мудҳиш бир воқеага ҳуқуқий баҳо берилди. Суд жабрланувчи боланинг қонуний вакили фойдасига 50 миллион сўм миқдорида моддий зарар ундириш ҳақида қарор чиқарди.

Афсуски, айбдор шахс суд қарорини ўз ихтиёри билан бажармади. Суд қарори ижросини таъминлаш бўйича давлат ижрочилари зарур ишларни олиб борди.  

Қонун устуворлигини таъминлаш ва жабрланган фуқароларнинг ҳуқуқларини тиклаш – Мажбурий ижро бюросининг асосий вазифаси. Шу боис, ижро иши дарҳол қўзғатилиб, тезкор ҳаракатлар бошланди.  

Давлат ижрочиси томонидан қарздор билан жиддий тушунтириш ишлари олиб борилди. Қарздорликнинг оғир оқибатлари, қонун олдидаги масъулият ва энг муҳими, боланинг ҳақини қайтариш зарурлиги таъкидланди.

Натижада қарздор ўз хатосини англаб, йўл қўйган масъулиятсизлиги учун тўлаши лозим бўлган маблағни тўлаб берди. Ушбу маблағ жабрланувчининг отасига топширилди.

Адолат қарор топди. Аммо боланинг қалбида бир умрлик битмас жароҳат қолди.  

Йўллар аслида, ҳаммага тегишли бўлсада, унда юришнинг ўз қоидалари бор. Айниқса, йўл ҳаракати қоидалари бажарилиши мажбурий эканлигини унутмайлик.  

Хорижий давлатларда ҳайдовчилар пиёдаларга катта ҳурмат билан қарайди. Биринчи навбатда, уларни ўтказиб юбориб, кейин ҳаракатланишни оддий инсоний бурч, деб билишади. Бу маданият бизда ҳам тўлиқ шаклланиши керак.  

Норгул Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пиёдалар йўлаги қачонгача хавфли ўтиш йўли бўлиб қолаверади?