Пойтахтимиздаги “Жар” спорт-соғломлаштириш мажмуасида етти кун мобайнида U-16 ва U-19 ёш тоифаларида ўтган Марказий Осиё волейбол ассоциацияси (CAVA) кубоги мусобақалари мухлису мутахассисларга бир олам таассуротларни тақдим этди.

Ушбу мусобақалар мамлакатимизнинг ҳар икки ёш тоифасидаги терма жамоаларимиз учун қандай имкониятлар берди?  

Аввало таъкидлаш лозимки, мамлакатимиз волейбол клубларида фаолият олиб бораётган, бевосита терма жамоаларда меҳнат қилаётган мутахассислар, мураббийлар, алоҳида спортчиларимизни кичик имтиҳондан ўтказган CAVA кубоги Ўзбекистон волейболининг мундарижасини белгилаб бергани билан эътиборли мусобақа сифатида ёдда қолмоқда.  

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2024 йилнинг 19 июлида имзоланган “Волейбол спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, CAVA кубогининг Ўзбекистонда ташкил этилгани ўзига хос воқелик сифатида талқин этишга лойиқ.  

[gallery-23925]

Қолаверса, куни кеча поёнига етган мусобақалар жорий йилнинг 24 июль-3 август кунлари мамлакатимизда волейбол бўйича U-19 ёш тоифасида ўтадиган жаҳон чемпионатига тайёргарликнинг муҳим босқичи вазифасини ўтади.  

Бевосита U-16 ва U-19 ёш тоифалари ўртасида ўтказилган Марказий Осиё волейбол ассоциацияси (CAVA) кубоги мусобақаларига тўхталадиган бўлсак, бу йилги ўйинларда Эрон, Ҳиндистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон вакиллари куч синашди. Ҳар икки ёш тоифасида Ўзбекистоннинг иккитадан жамоа билан (У-16 ва У-19) иштирок этгани мураббийлар учун ҳам, спортчилар учун ҳам катта танловни амалга ошириш, техник-тактик вазифаларни белгилаб олиш имконини яратди.  

Ҳар икки ёш тоифасида Эрон терма жамоалари 1-ўринларни эгаллаган вазиятда, U-16 ёш тоифасида 2 ва 3-ўринлар Қозоғистон ҳамда Ўзбекистон терма жамоаларига насиб этди. U-19 ёш тоифасида эса совринли ўринларга Ўзбекистон ва Ҳиндистон волейболчилари эгалик қилди.  

– CAVA кубоги баҳслари ҳар жиҳатдан кўтаринки руҳда ўтди. Ушбу мусобақаларнинг айнан юртимизда ташкил этилгани волейбол мутахассислари учун ўз билим ва иш тажрибасини бойитиб олиш учун катта қулайликларни тақдим этди. Ҳар бир ўйинни кузатиб бордик. Керакли хулосаларни чиқардик. Энг асосийси, мураббийларнинг ишлаш тактикасини назардан ўтказдик. Ўйинчиларнинг хато ва ютуқлари кўзга яққол ташланди. CAVA кубоги Ўзбекистон волейболининг мундарижасини, келгусидаги бирламчи ишларимиз нималардан иборат бўлишини белгилаб берди, – дейди Ўзбекистон волейбол федерацияси раисининг ўринбосари Жамшид Файзиев.  

Мусобақалар якунига кўра, бир гуруҳ волейболчилар, хусусан, юртимиз вакиллари мусобақанинг турли номинацияларида совриндорликни қўлга киритди. Баҳсларни бошқариб боришда хорижлик ҳакамлар қаторида ўзбекистонлик волейбол мутахассислари ҳам иштирок этди.  

CAVA кубоги ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросимларида Марказий Осиё волейбол ассоциацияси , Ўзбекистон волейбол федерацияси , Спорт вазирлиги мутасаддилари иштирок этди.  

Т.Рўзиев,  

А.Мамадаминов(фото), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
CAVA кубоги Ўзбекистон волейболининг мундарижасини белгилаб берди