Давлатимиз раҳбари маҳаллий кенгашлар фаолиятини кучайтириш, ҳар бир қонун бўйича уларнинг фикрини олиш амалиётини йўлга қўйиш муҳимлигини қайд этган. Маҳаллий кенгашлар фаолиятига ҳар томонлама кўмаклашиш Сенатнинг устувор вазифаси этиб белгиланган.

Шу мақсадда Сенатда изчил ишлар амалга оширилмоқда. Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш маркази иш олиб бормоқда.   

Маҳаллий кенгашлар вазирлик ва идораларнинг қуйи бўғинлари, айниқса, туман ва шаҳар бўлинмалари билан жойларда янгича ёндашув асосида ишлаши талаб этилмоқда. Шу боис, уларнинг билим ва кўникмалари оширилмоқда. 

Айниқса, маҳаллий кенгашлар доимий комиссиялари аъзолари билан ҳамкорликни кучайтириш, уларнинг билим ва малакасини ошириш, қонунчиликдаги янгиликлардан хабардорлигини таъминлаш ҳамда жойларда қабул қилинаётган қарорларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида амалий тадбирлар ташкил этилмоқда.

Шу мақсадда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи кенгеси, халқ депутатлари вилоят кенгашлари доимий комиссиялари раислари ва маҳаллий кенгаш котибиятлари ходимлари учун Сенат қўмиталарида ҳамда Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш марказида амалий ўқув машғулотлари ўтказилмоқди. 

Бу маҳаллий вакиллик органларини парламент фаолиятига янада яқинлаштириш, қонун ижодкорлиги жараёнида уларнинг иштирокини фаоллаштиришга қаратилган.

Амалий тадбирлар давомида Сенат қўмиталари ва Марказ фаолияти билан танишиш, маҳаллий даражадаги муҳим ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал этишда ҳамкорликни кучайтириш, кенгашларнинг қарор қабул қилишдаги таъсирини ошириш, жойлардаги муаммоларни қонунчилик орқали ҳал этиш имкониятларини муҳокама қилиш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Семинар иштирокчилари маҳаллий кенгашлар депутатларини қонун лойиҳалари муҳокамасига жалб этиш, уларнинг фикр ва таклифларини инобатга олиш, қонун ҳужжатларида ҳудудий хусусиятларни акс эттиришга оид кўникмаларга эга бўлди.

Сенат қўмиталари ҳамда маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, маҳаллий ижро ҳокимияти устидан таъсирчан парламент назоратини амалга ошириш, доимий комиссиялар фаолиятини такомиллаштириш каби масалалар муҳокама қилинди.

Н.Абдураимова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сенат: маҳаллий ижро ҳокимияти устидан таъсирчан парламент назорати тизими кучайтирилмоқда