Амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлиги, ҳудудларда ишларнинг бориши, аҳолини ўйлантираётган масалаларга ечим топиш юзасидан Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши давом этмоқда.

Йил бошидан ҳудудларда бюджетга тушум 26 фоизга ўсди. Лекин Қорақалпоғистон, Жиззах, Қашқадарё ва Хоразмда ўсиш республика бўйича ўртача кўрсаткичга ҳам чиқмади.

Ер, мол-мулк ва сув солиқлари маҳаллий бюджетда қолдирилмоқда. Лекин фақат шу солиқларни уйма-уй юриб ундиришга солиқчиларнинг 70-80 фоиз вақти сарфланмоқда.

– Бу бир сўм солиқ йиғиш учун икки сўм ресурс сарфлаш билан баробар эмасми? Аслида, Солиқ қўмитаси раҳбарияти, вилоят, туман солиқ раҳбарлари телевидение, газета, ижтимоий тармоқларда чиқиб, солиқ тўлаш мажбурият эмас, конституциявий бурч эканини тушунтирса, солиқларни одамларни ўзи тўлаб қўядику! Агар маҳалладаги солиқчи бунга кетган вақтини солиқ базасини кенгайтиришга сарфласа, тушум карра-карра ошади, – деди Президент.  

Мутасаддиларга маҳаллада ер, мол-мулк, сув солиқларини ундиришнинг янги механизмини ишлаб чиқиш топширилди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳалладa ер, мол-мулк, сув солиқларини ундиришнинг янги механизми ишлаб чиқилади