Ватанимиз тарихидаги 16 июнь санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

1923 йил (бундан 102 йил олдин) – Ўрта Осиё Иқтисодий кенгаши Президиуми мажлисида балиқчилик саноати масаласи муҳокама қилинди. Мажлисда балиқчилик инспекцияси вакилининг Орол денгизида балиқчилик саноатининг аҳволи ҳақидаги маърузаси тингланди. Маърузада таъкидланишича, давлат органларининг Орол денгизидаги балиқчилик саноатига эътиборсизлиги оқибатида саноат корхоналари хусусий шахслар қўлига ўтиб, улар истаган даражада техника воситаларидан ва ҳатто балиқчилардан ҳам фойдаланаётгани, тутилган балиқлар эса четдан келган савдогарлар томонидан сотиб олинаётгани, бунинг оқибатида эса корхоналар ёмон ва қаровсиз аҳволга тушиб қолгани маълум бўлди.

1930 йил (бундан 95 йил олдин) – Ўзбекистонда Тошкент декрет вақти жорий этилди. Шу куни қабул қилинган қарорга кўра соат миллари 1 соат олдинга суриб қўйилиши белгиланди. Ўша вақтдан бошлаб Ўзбекистонда вақт ўлчови 2 минтақа, яъни Тошкент ва Самарканд вақти доирасида олиб борилган. 1991 йил апрелдан Ўзбекистон ҳукуматининг махсус қарори асосида декрет вақти бекор қилиниб, бир хил минтақа вақти қабул қилинди, яъни соат миллари 1 соат орқага сурилди.

1932 йил (бундан 93 йил олдин) – Тошкент ва Самарқанд ёзувчиларининг қўшма мажлиси ўтказилиб, унда Ёзувчилар уюшмасини тузиш лозимлиги ҳақида келишиб олинди. Мажлис охирида Раҳмат Мажидий раислигида ташкилий қўмита тузилди. Йўқсил ёзувчилар уюшмасининг органи сифатида нашр этилиб келинган “Қурилиш” журнали бўлажак ёзувчилар уюшмасининг “Ўзбекистон шўро адабиёти” номли журналига айлантирилди.

1994 йил (бундан 31 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасини муомалага киритиш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. Унга асосан 1994 йилнинг 1 июлидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 1000 сўм-купонга бир “Сўм” нисбати билан Ўзбекистон Республикасининг миллий валютаси – “Сўм” муомалага киритилди.

1994 йил (бундан 31 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “«Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишни таъминлаш юзасидан давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

1997 йил (бундан 28 йил олдин) – Париждаги Мариньи театрида “Буюк Ипак йўли” спектакли билан Ўзбекистон Маданият кунлари очилди. У Бухоро ва Хиванинг 2500 йиллиги муносабати билан ЮНЕСКОнинг юбилей тадбирлари доирасида ўтказилди. Шу куни Бухоро ва Хивага бағишланган кўргазма очилди, ЮНЕСКО бош қароргоҳида Ўзбекистон санъат усталари концерти бўлди.

2004 йил(бундан 21 йил олдин) – Тошкентда Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида стратегик шерикчилик тўғрисида битим имзоланди. 15 моддадан иборат мазкур битим ўзаро ҳавфсизликни таъминлаш, глобал таҳдидларга қарши ҳаракат қилиш, сиёсий, иқтисодий ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган стратегик шерикчиликнинг мустаҳкам пойдевори бўлиб хизмат қилади.

2020 йил (бундан 5 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2021 йил (бундан 4 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тизимини жорий этишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2022 йил (бундан 3 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсатининг самарали давом эттирилишини таъминлаш, хорижий давлатлар билан ўзаро манфаатли ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда мамлакатимизнинг халқаро майдонда нуфузи ва обрўсини янада ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили лавозими жорий этилди.

2023 йил (бундан 2 йил олдин) – Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди. Ушбу Қонуннинг мақсади давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қарийб олтмиш йил давомида юртимиздаги соат миллари 1 соат олдинда юрганини биласизми?