Кеча тунда Исроил бўйлаб сиреналар янграй бошлаган ва Эрон ракеталари мамлакат узра уча бошлаган. Шундан сўнг Исроил мудофаа кучлари аҳолидан бомбапаналарда қолишни сўраб, дарҳол Теҳронга жавоб зарбасини берган.

Исроил маълумотига кўра, Эрон ҳужумининг биринчи тўлқинида 40 тагача ракета Хайфа порт шаҳрига йўналтирилган. Кейин баллистик ракеталар ва учувчисиз самолётлар ёрдамидаги иккинчи амалиёт кузатилган. Масалан, бир ракета Тель-Авив яқинидаги Бат-Ям шаҳридаги турар-жой биносига келиб тушиши оқибатида тўрт нафар шахс ҳалок бўлган. Ўнлаб одам вайрона остида қолган, икки юзга яқин киши жароҳатлангани маълум.

AFP маълумотида ҳалок бўлганлар орасида ўн ёшли бола ҳам бўлгани келтирилган. “Times of  Israel” эса вайроналар орасида 8 ёшли қизчанинг жасади топилганини ёзди.

Айни пайт Теҳрондаги нишонлар томон ҳужум давом этяпти. Исроил армияси Эрон пойтахтида ядровий инфратузилма масканлари ва нефть омборларига ҳужум қилинганини тасдиқлади. Мудофаа вазири ижтимоий тармоқда “Теҳрон ёнмоқда” дея изоҳ қолдирган.

Гувоҳлар Яман пойтахти Сана шаҳрида ҳам портлаш содир бўлганини айтган. Исроил бу гал Эрон томонидан қўллаб-қувватланиши тахмин қилинадиган Хусийлар олий ҳарбий қўмондонини нишонга олган бўлиши мумкин. Бу маълумот расман тасдиқланмаган.           

                           С.Поёнов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Исроилда қурбонлар сони 10 нафарга етди