Қирғизистонда ўтган IX халқаро "Қирғизистон гавҳари" спорт ўйинларида боксчиларимизнинг 7 та олтин медалга сазовор бўлиши ортидан юртимиз самбочилари ҳам муваффақиятга эришди.
Ёшлар ва ўсмирлар терма жамоасидан ташкил топган самбочиларимиз умумий ҳисобда 2 та олтин, 3 та кумуш ва 4 та бронза медалларига эга чиқди. Шундан ёшларимиз 1 та олтин ва 1 та кумуш медал, ўсмирларимиз 1 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза медалларини қўлга киритди.

Нуфузли мусобақада Шоҳрух Насибуллаев, Ислом Абдузокиров, Владислав Орлов, Абдумалик Абдуқодиров, Рустам Газиев, Руслан Шокиров, Асилбек Ўринов, Фазлиддин Азизжонов ва Иброҳимжон Хайруллаев Ўзбекистон спорт шарафини улуғлади.
Т.Рўзиев, ЎзА