Ўзбек халқи минг йиллар давомида шаклланиб, сайқалланиб келаётган бой маданиятга эга. Маданият ўзида моддий ва маънавий бойликларни мужассам этади.
Моддий маданият инсон ҳаёт фаолиятининг барча жабҳаларини қамраб олган ҳолда, унинг қобилиятлари ва ижодкорлигининг натижаси сифатида инсон томонидан яратилган моддий неъматларни ўзида намоён этади.
Маънавий маданият эса билим, эстетик қадриятлар, хулқ-атвор нормалари, дунёқараш, ахлоқ, диний эътиқодимиз, анъаналаримизни қамраб олади. Моддий ва маънавий маданиятнинг бир кўриниши сифатида миллий либослар шу қадар кўп қиррали ва ноёб ҳодиса бўлиб, у халқнинг этник тарихи ва маданиятини, ўзига хос эстетик қарашлари, диди ва анъаналарини ўзида акс эттиради. Тил маданияти, халқ оғзаки ижоди, анъана ва урф-одатлар билан бирга миллий либослар маълум бир миллатнинг муайян ҳаёт тарзи ҳақида эътиборли маълумотлар беради.
Бугунги лавҳамизда Ўзбек миллий, анъанавий либосларининг яратилиш тарихи, матолардаги суратлар, йиллар давомида шаклланиши ҳақида Тарих институти Этнология ва антропология маркази бошлиғи Адҳам Шеров батафсил маълумот беради.
<iframe width="791" height="445" src="https://www.youtube.com/embed/uNPH2YolDr4" title="Milliy kiyimlarimizda qadriyatlar mujassam" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>М.Турдалиева, А.Аҳмедов (видео), ЎзА