Америка Қўшма Штатларида футбол бўйича клублар ўртасида жаҳон чемпионати бошланди. Унда жаҳоннинг 32 жамоаси ўзаро рақобатлашмоқда.

Турнирнинг очилиш учрашувида “А” гуруҳидан ўрин олган “Интер Майами” жамоаси ва “Ал Аҳли” клуби ўзаро рақобатлашди. Баҳс 0:0 ҳисобида якунланди ва жамоалар бир очкодан бўлишиб олди. Дарвоқе, учрашувда “Ал Аҳли” футболчиси Маҳмуд Трезеге 43-дақиқада пенальтини муваффақиятсиз бажарди.

Энди мусобақанинг  “C” гуруҳида  “Бавария” ва “Окленд Сити” басҳига бугун мамлакатимиз вақти билан соат 21:00 да гувоҳ бўламиз. Шунингдек, 16 июнь куни  “B” гуруҳидан ўрин олган  “ПСЖ” – “Атлетико Мадрид” (00:01),  “Ботафого” –  “Сиэтл Саундерс” (07:00) ва  “A” гуруҳидаги  “Палмейрас” –  “Порту” (03:00) клублари беллашуви ўтказилади.

Ўзбек мухлислари учун ажойиб янгиликлардан бири шуки, ушбу жаҳон чемпионатининг биринчи турида Ильгиз Танташев бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси 17 июнь куни “Флуминенсе“ – “Боруссия Дортмунд” ўртасидаги учрашувни бошқаради.  Баҳсда Ильгиз Танташев бош ҳакам сифатида ишласа, Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин каби ҳакамларимиз қанотда фаолият олиб боради.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Клублар ўртасида футбол бўйича жаҳон чемпионати бошланди