2025 йил 9 июнь куни Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида ўтказилган, дунёнинг ўндан ортиқ давлатлари вакиллари иштирок этган халқаро ментал арифметика олимпиадасида гулистонлик Умаржон Қодиров фахрли Олий ўринни эгаллади.

Умаржон Қодиров – 2016 йилда туғилган, Гулистон туманидаги 1-умумтаълим мактабининг 2-синф ўқувчиси. У мазкур нуфузли олимпиадада математика ва инглиз тили йўналишларини қамраб олган мураккаб вазифаларни муваффақиятли бажариб, ўзининг юқори билим ва тайёргарлиги билан ғолибликка эришди.

Ёши кичик бўлишига қарамай, Умаржон ҳозиргача қатор миллий ва халқаро танловларда фаол иштирок этиб, кўплаб муваффақиятларга эришган. Унинг аниқ фанларга, хусусан, математикага бўлган қизиқиши мактабдаги илк сабоқлариданоқ намоён бўлган. Ментал арифметикага бўлган қизиқиши эса тўрт ёшида – тумандаги 2-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида тарбияланувчи бўлган вақтида шаклланган.

Айни пайтда у нафақат умумтаълим мактабида, балки “Alpha academy” ўқув марказида ҳам ментал арифметика бўйича мунтазам машғулотлар олиб бормоқда. Таълимга бўлган меҳри, масъулиятли ёндашуви ва меҳнати натижасида ушбу катта муваффақиятга эришган Умаржон Қодиров келгусида ҳам янада юқори ютуқларга эришишига ишончимиз комил.

Умаржоннинг халқаро миқёсдаги бу ютуғи нафақат унинг оиласи, мактаби ва устозлари, балки Сирдарё вилояти таълим тизими учун ҳам ифтихордир. Ушбу муваффақият Умаржоннинг тенгдошлари ва уларнинг устозларини янада илҳомлантириб, таълим соҳасидаги саъй-ҳаракатларнинг самарадорлигини яққол кўрсатади.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарёлик ўқувчи халқаро олимпиадада ғолибликни қўлга киритди