Женева шаҳрида Олий Мажлис Сенати Раиси, Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича миллий комиссия раиси Танзила Норбоева “Better Cotton” халқаро ташкилоти бош директори Алан Макклей билан учрашди.

Унда Ўзбекистонда “Better Cotton” дастурини амалга ошириш жараёнлари ва бу йўналишдаги ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

“Better Cotton” дастурининг нафақат сертификатлаштириш воситаси, балки экологик, ижтимоий ва меҳнат амалиётларини яхшилашга хизмат қилувчи платформа сифатидаги аҳамиятига алоҳида урғу берилди.

Дастурда иштирок этиш орқали Ўзбекистон ишлаб чиқарувчилари учун жаҳон бозорларига чиқиш имкониятлари кенгайиши ва мамлакатнинг тўқимачилик маҳсулотлари соҳасида масъулиятли етказиб берувчи сифатидаги мавқеи мустаҳкамланиши қайд этилди.

Ўзбекистонда “Better Cotton” дастури қамровини кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди. Бугунги кунда дастур қарийб 30 минг тонна пахта хомашёси етиштирадиган 6 кластерни қамраб олган.

Томонлар шерикликни янада чуқурлаштиришга тайёр эканини билдирди.

Н.Абдураимова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда “Better Cotton” дастури қамрови кенгайтирилади