Марказий Осиё халқаро институтида “Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомий меросининг Марказий Осиё халқлари дўстлигини мустаҳкамлашдаги аҳамияти” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Тадбирда Навоий номли Халқаро жамоат фонди, Ўзбекистон ва Тожикистон ёзувчилар уюшмалари, Марказий Осиё давлатлари етакчи университетлари ва илмий-тадқиқот марказлари, дипломатик миссиялар вакиллари, шунингдек Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркманистондан таниқли адабиётшунослар, маданият арбоблари, илмий ва таълим даргоҳлари ходимлари иштирок этди.

Анжуманда икки буюк ижодкор адабий мероси ва дўстлик ғояларининг Уйғониш давридаги ижтимоий жараёнга таъсири, Марказий Осиёда миллатлараро тотувликни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси эътироф этилди. Уларнинг ижодини минтақа мамлакатларида ўрганиш ва оммалаштириш борасида фикр алмашилди.

[gallery-23891]

Тожикистон Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Абдужаббор Азизий Раҳмонзода ўз юртида мавлоно Жомий сингари мир Алишер Навоийга ҳам юксак эҳтиром кўрсатилиши, мамлакат пойтахти Душанбе шаҳридаги буюк бобокалонимиз номи берилган муҳташам боғда устоз-шогирд, узилмас қадрдон дўст, икки шоир ва мутафаккир Абдураҳмон Жомий ва Алишер Навоий ҳайкаллари ўрнатилгани, ушбу қўшни қардош давлатда бир неча мактаб ва кўча адибимиз номи билан аталишини таъкидлади.

– Тарихий манбалар ўзбек ва тожик халқларининг азалий дўстлиги, биродарлиги, илдиздошлиги, тақдирдошлиги қадим-қадим замонларга бориб тақалишидан дарак беради, – деди Алишер Навоий номидаги Халқаро жамоат фонди раҳбари Олимжон Давлатов. – Турли тилда сўзлашадиган бу икки халқнинг яқинлиги ҳақида соатлаб гапириш мумкин. Ушбу биродарлик тимсолига айланган буюк зотлар – Мавлоно Абдураҳмон Жомий ва Ҳазрат Мир Алишер Навоий дўстлиги икки халқларимиз ўртасидаги мустаҳкам ришта рамзига айлангани ноёб ҳодиса.

Конференция турли мавзулардаги шўъба йиғилишлари билан давом этди. Мутахассислар адибларимиз ижодининг Марказий Осиё мамлакатлари миллий адабиёти ва маданияти ривожига таъсири, уларнинг сиёсий ва ижтимоий эътиқоди, минтақа мамлакатлари тараққиётига таъсири, қардош халқлар ўртасида тинчлик, дўстлик ва ҳамкорликка оид эзгу ғоялари ҳақида фикр алмашдилар.

Қирғизистонлик Навоий ва Жомий ижоди тадқиқотчиси, филология фанлари номзоди, ўзбек мактаблари учун дарсликлар тайёрлаш маркази бош муҳаррири Саидакбар Махсумхонов бир ўзандан сув ичган икки қардош халқ тарихи, тақдири, илдизи туташ элларнинг урф-одати, қадрият-у анъаналари яқинлиги икки буюк шахс ижодида яққол акс этганига эътибор қаратди.

– Навоий меросининг жаҳон цивилизацияси тарихида тутган ўрнини ҳаққоний баҳоламоқ учун, аввао, Ҳазрат яратган асарларни турли тилларга таржима қилиш, тарғиб этиш даркор, – деди нотиқ. – Жомий ҳам ғоят сермаҳсул ижодкор. Ундан адабиётнинг турли жанрлари, фан, санъатнинт ранг-баранг соҳаларига оид бой мерос қолган. Бу асарлар ўз давридаёқ Хуросон ва Мовароуннаҳр доирасидагина эмас, бошқа минтақаларга ҳам кенг тарқалган. Жомий ўз даврининг энг буюк тилшуноси сифатида форс тили грамматикаси бўйича махсус шеърий ва насрий қўлланма ҳам ёзган. Араб тилини она тилидек билган.

Анжуман доирасида Марказий Осиё халқаро институти, Алишер Навоий номидаги халқаро жамоат фонди, “Жадид” газетаси, Ёзувчилар уюшмаси иштирокида Меморандумлар имзоланди.

Ўзбекистон халқ артисти, Ўзбекистон Қаҳрамони Муножот Йўлчиева ҳамда Ўзбекистон халқ артисти Абдунаби Иброҳимов ижросида мумтоз қўшиқлар ижро этилди.

Муҳаррама Пирматова, Носиржон Ҳайдаров (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоий ва Жомий дўстлиги – икки халқ биродарлиги рамзи