Давлатимиз раҳбари томонидан миллий тарихимизга қаратилаётган эътибор жадидлар фаолияти, Ватанимиз тарихига оид янги-янги, жамоатчиликнинг эътибори ва қизиқишига сабаб бўлаётган изланиш ва тадқиқотларга эшик очмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти томонидан мазкур йўналишда катта ҳажмдаги ишлар олиб борилаётгани ва бунинг натижаси ўлароқ, янги асарлар, илмий-маърифий китобларнинг халқимиз эътиборига ҳавола этилаётгани диққатга сазовор. 

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида ана шундай заҳматли меҳнатнинг самараси бўлган “Ўзбек халқи ва давлатчилиги тарихи манбалари: Туркистон мухторияти матбуотда” номли китобнинг тақдимоти бўлиб ўтди. 

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирга кенг жамоатчилик вакиллари, олимлар, миллий тарихимизга қизиқувчи ҳамюртларимиз таклиф этилди. 

Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхона директори Умида Тешабоева, Фанлар академияси Тарих институти директори, академик, таниқли олим ва публицист Азамат Зиё ва бошқалар янги Ренессанс фундаментини барпо этишда миллий тарихимизни холис ва ҳаққоний ўрганиш муҳим эканини таъкидлади. 

Айтиш керакки, Туркистон мухториятининг тузилиши, фаолияти ва тугатилишига оид миллий матбуот саҳифаларида чоп этилган мақолалар ва хабарларни излаш, ўрганиш ва жорий имлога ўгириш мақсадида ишчи гуруҳ аъзолари Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, “Турон” кутубхонаси, Фанлар академияси Шарқшунослик институти, Ўзбекистон Миллий архиви кутубхоналарида муттасил тадқиқот олиб бордилар.

Ўрганишлар натижасида журнал ва газеталардаги Туркистон мухториятининг ташкил этилиши, фаолияти ва тугатилишига оид мақолалар ҳамда хабарларнинг библиографик кўрсаткичи тузилди. 

“Улуғ Туркистон”, “Нажот”, “Ҳуррият”, “Меҳнаткашлар товуши”, “Турон”, “Қизил Ўзбекистон” газеталаридаги араб имлосидаги 139 та, “Ал-Изоҳ” журналидаги 1 та, “Ал-Ислоҳ” журналидаги 1 та, “Ишчилар дунёси” журналидаги 3 та, “Чаён” журналидаги 7 та жами 151 та мақола, шеър ва хабарлар жорий имлога ўгирилди.

Бугунга қадар миллий матбуотдаги 80 дан ортиқ мақола ва хабарлар Тарих институти директори, академик Азамат Зиё ва институт директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари, атоқли тарихшунос олима, тарих фанлари доктори, “Дўстлик” ордени соҳибаси Дилноза Жамолова томонидан таҳрир қилиниб, изоҳлари тайёрланди. 

Тақдимот тадбирида “Ўзбек халқи ва давлатчилиги тарихи манбалари: Туркистон мухторияти матбуотда” номли китоб, уни яратиш бўйича олиб борилган маърифий изланиш ва тадқиқотлар хусусида батафсил сўз юритилди. Талаба-ёшларнинг саволларига батафсил жавоб қайтарилди. 

Назокат Усмонова, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллий тарихимизга оид қимматли китоб тақдимоти 