Сурхондарё вилояти Бойсун туманидаги “Мустақилликнинг 25 йиллиги” газ кони 202-қудуғида юзага келган техник носозлик сабабли сизиб чиқаётган газ ёқиб қўйилгач ижтимоий тармоқларда водород сульфид гази билан боғлиқ турли хабарлар пайдо бўлди.

Шу жараёнда ҳудуддаги вазиятни ўрганиш, мониторинг қилиш учун вилоят экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши, фавқулодда вазиятлар, санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармалари ҳамда бошқа мутасадди идоралар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузилган эди.

Тажрибали мутахассислардан иборат ишчи гуруҳ Бойсун туманининг атмосфера ҳавосини ўрганиб, таҳлил қилмоқда. Ҳолат юзасидан тегишли идораларга таклиф ва тавсиялар бермоқда.  

Хўш, туманда вазият қандай? Ҳудудда водород сульфид (H₂S) гази миқдори белгиланган меъёрдан ортиб, теварак-атрофга зарар етказмаяптими? Бу каби саволларга жавоб олиш учун  ЎзА мухбири Сурхондарё вилояти экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи Баҳодир Урунов билан суҳбатлашди.

– Хавотирланишга асос йўқ, – дейди Баҳодир Урунов. – Техник носозлик сабабли коннинг 202-қудуғидан сизиб чиққан газ ёқиб қўйилган. Натижада чиқаётган водород сульфид гази ёниб, аҳоли ва теварак-атрофга зарарли таъсир кўрсатмаяпти. Аслида ҳавода водород сульфиднинг бир марталик ифлослантирувчи рухсат этилган концентрация ташланмаси 0,008 миллиграммгача бўлиши унинг меъёрда эканини билдиради. Олиб борилаётган мониторинг давомида ҳаводаги водород сульфид гази бу нормадан ошаётгани қайд этилмади.  

– Сўнгги марта атмосферадаги водород сульфид гази миқдори қачон таҳлил қилинди?  

– Тўрт кун бўлди. Мутахассисларимиз вилоят фавқулодда вазиятлар, вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармалари ҳамда бошқа мутасадди идоралар вакиллари билан бешта нуқтада назорат ишларини олиб борди. Энг замонавий ўлчов ускуналари орқали атмосфера ҳавосидаги водород сульфид гази миқдори ўрганилди. Хусусан, авария содир бўлган қудуқ атрофида беш юз метр, шарқий, ғарбий ва шимолий йўналишларда 1000 метрдан 3000 метргача бўлган масофаларда, газ конига яқин Кофрун қишлоғида олиб борилган ўлчов натижаларига кўра водород сульфид миқдори белгиланган меъёрдан анча паст экани кузатилди. Газ сўндирилмагунча ўрганиш ва мониторинг ишлари давом этади.

– Баҳодир Ибодович, дам олиш кунлари Омонхона, Зовбоши тарафларга боришни режалаштираётган эдик. Орамизда ўта эҳтиёткор бир дўстимиз бор. У “ҳали ҳам газ ёқилган ҳолатда турган экан”, дея йўлга чиқишга иккиланяпти.  

– Одатдагидек ёз Термизни тандирдек қиздираётган шу кунларда соя-салқин тоғ қўйнига чиқиш истагингиз бўлсаю, бироқ, ижтимоий тармоқлар ёки кўча-куйда қудуқдан чиқаётган водород сульфид газининг теварак-атрофга таъсири ҳақидаги гап-сўзларга дуч келсангиз, сафарни кечиктирманг. Бойсунда тез-тез бўлиб, атмосферасини кузатаётган мутахассис сифатида айта оламанки, ҳудудда димоғингиз асло газ ҳидини сезмайди. Ёки танангизда ланжликни ҳис этмайсиз. Ёнаётган водород сульфиднинг теварак-атроф ва организмга таъсири йўқ.  

Газни сўндириш учун соҳанинг тажрибали мутахассислари томонидан муайян чора-тадбирлар олиб борилмоқда.

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Баҳодир Урунов: “Ёнаётган водород сульфиднинг ён-атрофга таъсири йўқ”