Саёҳат манзиллари

Шаҳарнинг иссиқ, тирбанд ва шовқинли ҳаётидан чарчаган инсон учун табиат сари олиб борувчи ҳар қандай манзара бу нафақат таскин, балки руҳий озуқа ҳамдир. Ижтимоий тармоқларда тарқалган яшил адирлар, қизғалдоқзорлар ва улар орасида юрган қўй-қўзилар фотолавҳалари ана шундай таскин манбаи бўлди. Шу гўзал манзаралар асирига айланиб, Қашқадарёнинг Деҳқонобод туманидаги Авжин қишлоғига йўл олдик.

Аввал ушбу қишлоқ ҳақида эшитмаганимиз боис, йўл топиш осон кечмади. Йўл тобора тоғ дўнгликларига бурилар, адирлар орқали Чамбил маҳалласига етиб келдик. Биз билан йўлга чиққан ҳоким ёрдамчисининг табассумли юзида “ҳали кўрасиз” деган ишонч бор эди.

Махсус автомашинада йўлда давом этар эканмиз, ҳамроҳларимиз қишлоқ табиати ва аҳолисини ғурур билан таърифларди. Кўзларимиз ижтимоий тармоқларда акс этган гўзалликни излар, аммо атрофдаги ҳар бир манзара шу гапларни тасдиқлаётгандек эди. Бир пайт чўпонлар олдида тўхтадик. Сурув-сурув қўй-қўзиларнинг сокинликда сайр қилиши, тоғлар бағридаги осойишта ҳаёт одамни ўзига ром этарди.

– Бу йил ёмғир камроқ бўлди. Аммо ўтган йили бутун яйловлар яш-яшил бўлиб, қизғалдоқларга бурканганди, – дейди чўпон Абдулазиз Абдураимов.

Гарчи биз кўрмоқчи бўлган қизғалдоқзорлар бу сафар кўзга ташланмасада, табиий гўзаллик, осуда ҳаёт ва инсонлар билан суҳбат бизга янада чуқурроқ таассурот улашди.

Авжин қишлоғи  кўпгина тоғ қишлоқлари каби сокин ва оддий кўринади. Бироқ бу ерда тинчлик, аҳиллик ва меҳнатга бўлган муҳаббатни ҳис қилиш мумкин. Эътиборли жиҳат шундаки, бу қишлоқда оилавий ажрим, жиноят ёки ҳуқуқбузарлик каби ҳолатлар қайд этилмаган. Бундай статистика бугунги кунда ҳар қандай жамият учун идеал кўрсаткич саналади.

Авжинда момомерос ҳунарлар, хусусан, гиламчилик меҳр билан ардоқланади. “Ҳеч бир хотин-қиз йўқки, бу ҳунарни билмаса”, дейишади суҳбатдошлар. Бу гаплар гиламчиликнинг нафақат санъат, балки турмуш тарзи ва тарбия воситаси эканини англатади.

Қишлоқнинг номи ҳам диққатга сазовор. Қишлоқ фуқароси Давлат Каримовнинг айтишича, тарихда бу жой “Гавжумдара” деб аталган. Афсонага кўра, Ғайрат полвон мусобақада ғолиб бўлиб, мукофот сифатида ана шу ҳудудни сўраган ва йиллар давомида Гавжум  Авжин шаклига айланган.

Авжин табиати, балки меҳнаткаш аҳолиси билан ҳам таниқли. Боғбон Бахтиёр Тожиевнинг олма боғи бунинг яққол мисолидир. Кредит маблағлари эвазига 400 дан ортиқ олма дарахти экиб, улардан 9 тоннага яқин ҳосил кутмоқда. Бу фақат ривож эмас, балки меҳнатнинг, ишончнинг, эътиқоднинг самарасидир.

[gallery-23873]

– Асосий драйверимиз – чорвачилик. Аммо иссиқхона, боғдорчилик ва ковракчиликни ҳам татбиқ этяпмиз, – дейди “Чамбил” МФЙдаги ҳоким ёрдамчиси Жўра Юсупов.

Авжин  гўзал манзара, меҳнатсеварлик, тинчлик ва қадриятлар марказидир. Бу ерда ҳар бир инсон ҳаёти мазмунли ва қадрли. Чўпонлар, боғбонлар, ҳунарманд аёллар ва нуронийлар билан ўтказилган бир кун бу қишлоқ ҳақидаги барча яхши гапларни тасдиқлади.  

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/GDVvoqKd81E?si=X7vCdAZmelEqG3tF" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат, видео),

ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Авжин – гўзаллик, меҳнат ва қадриятлар манзили (+видео)