"Янги Ўзбекистон" университетида Президент иқтидорли фарзандлари ташаббуси тақдимотига бағишланган “Йилнинг энг қувончли янгилиги” тадбири бўлиб ўтди.

Унда Президентимизнинг шу йил 15 майдаги “Президент иқтидорли фарзандлари” ташаббусини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида белгиланган муҳим вазифалар ижросига бағишланган тақдимот ташкил этилди.

Қайд этилишича, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимида Ал-Беруний номидаги халқаро мактаб-интернати ташкил этилади ҳамда унга юртимиз бўйлаб энг иқтидорли ўқувчилар саралаб олинади.

Мактаб ўқувчиларига дунёнинг илғор тажрибалари асосида юқори даражада таълим берилади ҳамда хориждан жалб қилинган малакали устозлар сабоқ беради. Ал-Беруний номидаги халқаро мактаб-интернатида таҳсил оладиган ўқувчилар эса дунёнинг топ-10 олийгоҳларига тайёрланади.

«Президент иқтидорли фарзандлари» миллий дастури доирасида Ўзбекистон бўйлаб 3 минг нафар иқтидорли ўқувчи танлаб олинади ва олий ўқув юртларига кириш учун зарур бўлган билим ва кўникмалар асосида тайёрланади.

Шунингдек, дастур доирасида ҳар йили хорижий олийгоҳларда ўқишга салоҳияти мавжуд умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчилари имтиҳон асосида саралаб олинади.

"Президент иқтидорли фарзандлари" ташаббуси иқтидорли ёшларни кашф этиш ҳамда уларнинг дунё талабларига мос касб ва билимларни эгаллашларини таъминлашда муҳим майдон бўлиб хизмат қилади.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/pn0I6UnJzZI" title="Yilning eng quvonchli yangiligi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Гулноза Бобоева, Нишонбой Абдувоитов (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Йилнинг энг қувончли янгилиги (+видео)