Ўзбекистон ТИВ матбуот котиби Аҳрор Бурханов Ҳиндистон ғарбида юз берган авиаҳалокат тўғрисида гапирар экан, вазирлик мазкур хабарни чуқур қайғу билан қабул қилганини таъкидлади.

– Ушбу фожиада ҳалок бўлганларнинг яқинлари ва оилаларига чуқур ҳамдардлигимизни изҳор этамиз. Олинган дастлабки маълумотларга кўра, мазкур рейсда Ўзбекистон фуқаролари бўлмаган, – деб ёзди у.

“The Hindu” нашрига кўра, бортдаги йўловчиларнинг 169 нафари ҳиндистонлик, 53 нафари британиялик, 1 нафари канадалик ва 7 нафари португалиялик бўлган. 

Бортда 240 дан ортиқ киши бўлган, сўнги маълумотларга кўра, уларнинг ҳеч бири омон қолмаган. Бу “Boeing” авиакомпаниясининг энг янги моделларидан бири — “Dreamliner” билан рўй берган илк авиаҳалокатдир.

Мусулмон Зиё, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳиндистон самолётида ўзбекистонликлар бўлмаган