Муносабат

Глобал ишлаб чиқариш занжирларида ҳар бир давлат учун тенг шароитни таъминлашда Жаҳон савдо ташкилотининг алоҳида ўрни бор. Ўзбекистон ушбу ташкилот аъзосига айланиши борасида изчил ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда.

Бунинг учун ўнлаб қонун, юзлаб стандартлар халқаро талабларга мослаштирилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тўртинчи Тошкент халқаро инвестиция форумидаги нутқида шу каби муҳим масалаларга эътибор қаратилди.

Аввало, ушбу нуфузли тадбирда Россия, Хитой, Америка Қўшма Штатлари, араб давлатлари ҳамда Европа, Осиё ва Африка минтақаларидан келган нуфузли делегациялар иштирок этгани эътиборга молик.  

Президентимиз ўз нутқида инсоният учун энг долзарб муаммолар – озиқ-овқат хавфсизлиги, камбағаллик, иқлим ўзгаришлари каби масалаларга эътибор камайиб бораётганини таъкидлади. Дунёда тинчлик, адолат ва инсон қадрига бўлган умумий ишончни тиклаш ҳар қачонгидан ҳам муҳим эканлигини билдирди.

Маълумки, Президентимиз халқаро жамоатчилик эътиборини доим Афғонистон масаласига қаратар экан, бу жафокаш халқнинг тинч ва барқарор ривожланишига кўмаклашишга чақирадилар. Мазкур нутқида ҳам ушбу давлатнинг амалдаги ҳукумати билан халқаро майдонда конструктив мулоқот олиб бориш, унинг яккаланиб қолишига йўл қўймаслик ҳар қачонгидан ҳам муҳим эканлигини таъкидлади. Чиндан ҳам бу мамлакатдаги осойишталик ва иқтисодий ривожланиш ён-атрофдаги давлатларнинг узоқ муддатли тараққиёти учун зарур омилдир.

Президент инвестициялар фақат иқтисодий тараққиётнинг эмас, балки тинчлик ва барқарорликнинг кафолати эканлигига эътибор қаратди.  

Ҳозирги қийин шароитда иқтисодий барқарорликни сақлаб қолиш ҳар қачонгидан ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда. Бинобарин, Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти саккиз йилда икки баробар кўпайди. 2030 йилга бориб, бу кўрсаткични 200 миллиард долларга етказиш режалаштирилгани Президентимиз нутқида ҳам алоҳида таъкидланди.  

Иқтисодиётни барқарор энергия ресурслари билан таъминлашда шубҳасиз, «яшил» энергетиканинг ўз ўрни бор. Ўтган қисқа даврда бу соҳага қарийб 6 миллиард доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция кириб келди. Электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми 59 миллиарддан 82 миллиард киловатт-соатга етди. Президентимиз таъкидлаганидек, кейинги беш йилда бу кўрсаткич 120 миллиард киловатт-соатдан ошиб, «яшил» энергия улуши 54 фоизга етади. Айниқса, бу борада жорий йилда Самарқандда, келгуси йилдан яна 8 та ҳудудда электр тармоқлари хусусий шерикликка берилади.

Шу ўринда давлатимиз раҳбарининг «биз учун инвестиция – фақатгина молиявий манба эмас. Бу – технология, билим, малакали кадрлар, халқаро ишлаб чиқариш занжирига қўшилиш, яъни, ҳақиқий тараққиёт демакдир», деган сўзлари форум иштирокчилари томонидан ҳам эътироф этилди.  

Мухтасар айтганда, дунёда иқтисодий барқарорликни сақлаб қолиш учун халқлар ўзаро ҳамжиҳатликда интилмоғи, ҳаракат қилмоғи лозим. Президентимиз нутқидан англашилганидек, Ўзбекистон бу эзгу ғояни доим қўллаб-қувватлайди.

Зебинисо РАҲМАНОВА,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси депутати.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентда ўтган халқаро форум барчани бирдамликка чорлади