Абдулла Қодирий номидаги ижод мактабида 2025/2026-ўқув йили учун ҳужжатлар қабули бошланди. Қайд этилишича, ижод мактабига ҳужжатлар 7-синфдан қабул қилинади.
Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги ахборот хизмати раҳбари Жўрабек Жангиров томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, ҳужжатлар қабули жорий йил 1 июндан 20 июнга қадар my.gov.uz ёки ariza.piima.uz сайтлари орқали онлайн шаклда амалга оширилади. Мазкур мактаб давлат умумтаълим муассасаси ҳисобланади ва мактабда таълим олиш мутлақо бепул. Ўқувчилар учун 5 маҳал овқатланиш тартиби жорий этилган.
Шунингдек, мактабда драматургия, матншунослик, таржимашунослик, нотиқлик санъати бўйича тўгараклар ташкил этилган.
Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Абдулла Қодирий номидаги ижод мактаби 2019 йил фаолият бошлаган. Мазкур мактаб ўзбек тили ва адабиётини, бадиий ижод сирларини, чет тилини чуқур ўрганишга ихтисослашган.
Муҳайё Тошқораева,
ЎзА