2022 йил давомида Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтининг 5-сонли ўқув биноси атрофида “Xadji Stroy” масъулияти чекланган жамияти томонидан қурилиш ишлари бажарилган бўлиб, шартнома мажбуриятларига асосан, ушбу ишлар учун 155 миллион 407 минг 257 сўмлик тўлов белгиланган эди.

–Аммо орадан икки йилдан ортиқ вақт ўтган бўлишига қарамай, мазкур суммадаги пул маблағи буюртмачи томонидан амалдаги шартнома асосида тўлаб берилмаган, – дейди Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва методик таъминлаш шуъбаси бош маслаҳатчиси Сағинбай Камолов. – Шундан сўнг мазкур қурилиш ташкилоти томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигига мурожаат йўлланиб, шартнома асосида мавжуд дебиторлик қарздорлигини ундиришда амалий ёрдам сўраган.

Мазкур мурожаат юзасидан ўрганишлар давомида томонлар ўртасида шартнома бўйича бажарилган ишлар ҳажми 2024 йил 1 ноябрдаги ҳисоб-китоб далолатномасига асосан, томонлар ўртасида қурилиш ишлари амалга оширилганлиги ҳамда 155 миллион 407  минг 257 сўм дебитор қарздорлиги мавжудлиги тасдиқланганлиги ҳамда шу кунга қадар тўланмаганлиги аниқланди. Жумладан Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти бош муҳандиси, “Аллаяр проект” масъулияти чекланган жамияти мутахассиси  ва “Xadji Stroy” масъулияти чекланган жамияти директори ўртасида 2025 йил 12 март куни тузилган маълумотномага асосан 155 миллион 407  минг 257 сўмлик қурилиш ишлари тўлиқ амалга оширилганлиги тасдиқланган.

Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 241-моддасига асосан, мажбурият бажарилмаганлиги учун, башарти қонунчилик ёки шартномада учинчи шахснинг жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса, шартномадаги тараф жавобгар бўлиши белгиланган. Бундан ташқари, ушбу Кодекснинг 638-моддасига асосан, агар пудрат шартномасида бажарилган ишга ёки унинг айрим босқичларига олдиндан ҳақ тўлаш назарда тутилган бўлмаса, буюртмачи пудратчига шартлашилган ҳақни иш тегишли тарзда ва келишилган муддатда ёхуд буюртмачининг розилиги билан муддатидан олдин бажарилиб, унинг натижалари узил-кесил топширилганидан кейин тўлаши шарт. Шунингдек, Кодекснинг 673-моддасига мувофиқ, буюртмачи пудратчининг бажарган иши учун сметада назарда тутилган миқдорда, қонун ёки қурилиш пудрати шартномасида белгиланган муддат ва тартибда ҳақ тўлайди дейилган.

Шу сабабли Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан дебиторлик қарздорликни ундириш бўйича Нукус туманлараро иқтисодий судига даъво ариза киритилди. Суд томонидан иш мазмунан кўриб чиқилиб, қонуний ва асосли далиллар асосида қарздорлик мавжудлиги эътироф этилиб, 155 миллион 407  минг 257 сўм пул маблағи “Xadji Stroy” масъулияти чекланган жамияти фойдасига ундириб берилиши ҳақида қарор қабул қилинди.

Довуд Абибуллаев,

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Уч йилда ечимини топган ҳақиқат