Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис марказининг “Касбга йўналтириш ишларини ташкил этиш ва методик таъминот бўлими”нинг йиллик иш режасига асосан ва умумтаълим мактабларида касбга йўналтириш ишларини янада такомиллаштириш мақсадида “Касб-ҳунарга йўналтириш: барқарор тараққиётнинг ривожланиш калити” мавзусида Халқаро илмий-амалий конференцияси онлайн ва офлайн шаклда ўтказилди.
Конференцияда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, таълим муассасаларининг мутахассис олимлари, педагог ходимлари, илмий тадқиқотчи изланувчилар, шунингдек халқаро мутахассислар ЮНИCEФ халқаро ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Буюк Британия ва Канададан мутахассислар иштирок этишди.
Конференцияда иштирокчилар билан Ўзбекистонда касбга йўналтиришни ривожлантириш истиқболлари билан боғлиқ долзарб муаммолар ва уларнинг ечимлари бўйича илмий, методик ҳамда амалий масалаларни атрофлича муҳокама қилинди.
Конференция иштирокчиларининг хулосалари асосида улар томонидан ишлаб чиқиладиган якуний тавсиялар республикамиздаги Барқарор тараққиёт мақсадларига эришишда касбий таълимнинг ўрни, Ижтимоий тенглик, иқтисодий ўсиш ва атроф-муҳитга эътибор берилган ҳолатда касбий таълим тизими барқарор ривожланишга хизмат қилади.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/ci5OF3RnSyw?si=H3uezjPPfU2Z7pTS" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>М.Турдалиева, У.Тўхтаев,ЎзА