Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл ҳамда Бўзатов туманлари бўлими томонидан Ички ишлар бўлимлари ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда чет эл валютаси ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди.
Жумладан, Тўрткўл туманида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган фуқаро Б.Р. 3 минг 900 АҚШ долларини фуқаро Б.К.га 50 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган. Бўзатов туманида эса фуқаро Н.А қонунга хилоф равишда 4 минг АҚШ долларини 51 миллион 600 минг сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Довуд Абибуллаев,
ЎзА мухбири