Куни кеча ижтимоий тармоқларда Бухоро вилоятида ноёб жонзот — бўз эчкиэмарга носвой чекдирилиб, унга азоб берилаётгани акс этган видеолавҳа кенг тарқалди ва бу жамоатчилик орасида жиддий муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Экология вазирлиги Ахборот хизматининг маълум қилишича, мазкур ҳолат бўйича Бухоро вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси, вилоят прокуратураси ҳамда ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида зудлик билан ўрганиш ишлари олиб борилган.

Маълум бўлишича, видеодаги ҳолат Жондор туманида яшовчи фуқаро Ғ.Ғ. томонидан содир этилган. Ҳайвон қўйиб юборилгач, айбдор шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 111-моддаси 1-қисми (ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлиш) бўйича расмий баённома расмийлаштирилган. 

Айни пайтда ички ишлар органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун, бўз эчкиэмар — Ўзбекистонда табиий муҳитда кам учрайдиган, заифлашиб бораётган кенжа тур ҳисобланади. Ушбу жонивор Ўзбекистон Республикаси Қизил китоби ҳамда Ёввойи ҳайвонлар ва ўсимликларнинг йўқолиб кетиш хавфи остидаги турларининг халқаро савдосини тартибга солиш тўғрисидаги конвенцияси(CITES)нинг I-иловасига киритилган.

Эчкиэмарлар асосан тоғли ҳудудларда яшайди, ноёб экотизим таркибий қисми ҳисобланади. Афсуски, баъзи шахслар томонидан ушбу жониворларнинг ҳаёти хавф остида қолмоқда. 

Бир сўз билан айтганда содир бўлган ҳолат жамиятда ҳайвонларга муносабат, табиатга эҳтиёткорлик билан ёндашиш масалаларини яна бир бор кун тартибига олиб чиқди. Аслида ҳар бир фуқаро қонун доирасида ҳайвонларни асраш, табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва биологик хилма-хилликни сақлаш учун масъул эканини унутмаслиги зарур. Шунингдек, ёш авлодда ҳайвонларга нисбатан шафқатли муносабатни сингдириш, уларда экологик хулқ-атворни шакллантириш орқали ҳам бу каби ҳолатларнинг олдини олишга эришиш мумкин. 

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/evOhgrdKOC8?si=lxnQRGHCcQhZATdk" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

М.Эшмирзаева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бўз эчкиэмарга носвой чекдирганларга чора кўрилди