“Менинг бизнесим” ва “Менинг буюртмам” инновацион лойиҳаларининг тақдимот тадбирида қайд этилдики, “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ юртимиздаги етакчи молия муассасаларидан бири сифатида замонавий хизматларни жорий қилиш орқали мижозлар ишончини қозонишга ва молия бозорида мустаҳкам ўрин эгаллашга интилмоқда.
Хусусан, чакана бизнес моделини ривожлантириш ва даромадлилик кўрсаткичларини оширишга доир банкнинг асосий стратегик мақсадлари доирасида кенг жамоатчиликка тақдим қилинган “Менинг бизнесим” ва “Менинг буюртмам” инновацион ечимлари мазкур мақсадга эришишда дадил қадам бўлмоқда.
Тадбирда иштирокчиларга лойиҳаларнинг аҳамияти ва афзалликлари ҳақида батафсил маълумот берилди.
“Менинг бизнесим” – бу ўзини ўзи банд қилган фуқароларни қўллаб-қувватлаш учун яратилган ноёб рақамли платформадир.
“Менинг буюртмам” – бу мижозлар ва ўзини ўзи банд қилган хизмат кўрсатувчилар ўртасидаги қулай рақамли воситачидир.
Бу иловада касблар ва соҳалар бўйича хизматлар каталоги мавжуд ва ундан 24/7 режимида фойдаланиш мумкин. Шунингдек, хизматлар учун буюртма бериш, геолокация асосида энг яқин хизмат кўрсатувчини топиш имкониятлари мавжуд.
Тақдимот тадбирида мобил иловаларни аҳоли орасида оммалаштириш бўйича тавсиялар берилди.
Банк ахборот хизмати