Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Озарбайжон ҳукуматлари делегацияларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳамда Озарбайжон Республикаси Бош вазири Али Асадов бошчилигида ўтган йиғилишда давлатларимиз раҳбарлари томонидан икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш бўйича белгилаб берилган долзарб вазифалар амалий ижросини таъминлаш масалалари кўриб чиқилди.

Тадбирда мамлакатларимиз ўртасидаги самарали мулоқотни изчил давом эттириш ва янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди. Мазкур устувор мақсадларга эришишда ўтган йил август ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев томонидан имзоланган Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартнома дастуриламал бўлиши таъкидланди.

Ўзбекистон ва Озарбайжон нафақат умумий тарих, маданият ва маънавий қадриятлар бирлаштирган, балки барча йўналишларда ҳамкорликни изчил ривожлантираётган ишончли иттифоқчи давлатларга айланган. Айни жараёнда, шубҳасиз, давлатларимиз етакчилари ўртасидаги самимий дўстлик, биродарлик ришталари ҳал қилувчи аҳамиятга эгалиги қайд этилди.  

Дарҳақиқат, барча йўналишларда ижобий ўсиш кузатилмоқда, алоқалар изчил ривожланаётир. Хусусан, охирги тўрт йилда ўзаро савдо миқдори икки баробар ошди. Иқтисодиётнинг турли соҳаларида муҳим қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Йиғилишда давлат раҳбарлари икки мамлакат ҳукуматлари зиммасига амалий ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича аниқ вазифалар белгилаб бергани, ушбу мақсадларга эришиш учун улкан салоҳият ва имконият мавжудлиги таъкидланди. Шунингдек, савдо, транспорт, энергетика, саноат кооперацияси ва қишлоқ ҳўжалиги соҳаларидаги шериклик кўламини янада кенгайтириш, ҳудудлараро алоқаларни чуқурлаштириш, маданий-гуманитар йўналишдаги муносабатларни янада ривожлантириш юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Ғайрат Хонназаров, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – Озарбайжон: икки томонлама истиқболли ҳамкорлик давом этади