Туризм муҳим иқтисодий соҳа бўлиб, ҳар бир давлат ва минтақада сайёҳлар сонини кўпайтириш, улар учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилади.

Сўнгги йилларда мамлакатимизнинг туризм экспорти 1,6 карра ошиб, 3 миллиард 500 миллион долларга етди. Бу соҳада 2 мингдан ортиқ янги тадбиркор иш бошлади. Ўтган йили хорижий сайёҳлар ташрифи илк бор 10 миллиондан ошган. 2025 йилнинг май ойида Ўзбекистонга 1,1 миллион нафарга яқин хорижий сайёҳ ташриф буюрган. Бу кўрсаткич ўтган ойдаги рекордни янгилади - ўшанда сайёҳлар сони биринчи марта миллиондан ошган эди.  

Шунингдек, январь-апрель ойларида туристик агентликлар, туроператорлар, брон қилиш ва у билан боғлиқ бошқа хизматлар ҳажми 1 триллион 125,8 миллиард сўмни ташкил этган. 2030 йилга  қадар эса сайёҳлар сонини бир неча баробарга ошириш режалаштирилган. Бундан ташқари январь-апрель ойларида жами 2 116,9 минг нафар Ўзбекистон фуқароси туристик мақсадларда хорижий давлатларга сафар қилган.  

Ҳудудларда туризм ва сервис инфратузилмаси жуда тез ривожланмоқда. Хусусан, ўтган 8 йилда 6 миллиард 500 миллион доллар сармоя киритилиб, 130 мингта меҳмон ўрни очилган. 20 та туризм қишлоғи фаолияти йўлга қўйилган.

Келгусида туризм ва сервис инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида яна бир қанча чора-тадбирлар белгиланган.

Муҳайё Тошқораева,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Май ойида Ўзбекистонга 1,1 миллион нафарга яқин хорижий сайёҳ ташриф буюрган