Таҳлил ва таклиф

Коррупцияга қарши самарали курашиш, унинг олдини олиш ва минимал даражага тушириш барча мамлакатлар учун стратегик вазифа ҳисобланади. Мазкур иллат ҳар қандай давлат ва жамият тараққиётига тўсқинлик қилувчи омил бўлиб, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол бўлишига олиб келади. Унга қарши курашиш борасида мамлакатимизда қандай натижаларга эришилмоқда. 

Айни йўналишдаги натижалар ва вазифалар хусусида “Тараққиёт стратегияси“ маркази бош мутахассиси Жасур АҲМЕДОВнинг фикрларига қизиқдик. 

– Коррупция бугунги кунда дунё миқёсида долзарб муаммолардан бири бўлиб, у нафақат иқтисодий ўсиш, балки сиёсий барқарорлик ва жамиятдаги ишонч муҳитига ҳам жиддий путур етказади,  – дея фикрини бошлади Ж.Аҳмедов.  – Мамлакатимизда кейинги йилларда коррупцияга қарши курашиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. 2017 йилда “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. Кейинчалик махсус давлат дастурлари, Президент фармон ва қарорлари орқали бу борада кенг кўламли ислоҳотлар бошланди. 

2024 йилда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан манфаатлар тўқнашуви, давлат харидлари ҳамда бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш масалалари юзасидан ҳудудлар ва соҳалар кесимида мониторинг ишлари олиб борилди, жойларга чиқилган ҳолда ўрганишлар амалга оширилди. Аниқланган ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш мақсадида тегишли вазирлик ва идораларга 274 та расмий тақдимнома киритилди. Ушбу тақдимномалар натижасида йўл қўйилган хато ва камчиликлар учун 85 нафар шахсга нисбатан интизомий жавобгарлик чоралари қўлланилди. Шунингдек, 234 та ҳолатда жами 263,9 миллиард сўмлик харидлар бекор қилиниб, ноқонуний давлат харидлари ўтказилишининг олди олинди. 

Мониторинг натижалари асосида аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатларига ҳуқуқий баҳо бериш учун 282 та материал ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди. Ушбу материаллар асосида жами 25 та жиноят иши ва 104 та маъмурий иш қўзғатилди. 

Шунингдек, ўрганишлар натижасида аниқланган ҳолатлар бўйича давлат бюджетига 222,7 миллиард сўмлик моддий зарарни қайтариш юзасидан қарорлар қабул қилинди. 

Transparency International ташкилоти томонидан тузиладиган глобал рейтингда Дания, Финляндия, Сингапур, Янги Зеландия ва Люксембург энг кам коррупциялашган давлатлар қаторида қайд этилган. Ўзбекистоннинг бу борадаги ўрни йилдан-йилга яхшиланиб бораётган бўлса-да (2020 йилда 146-ўрин, 2023 йилда 121-ўрин), ҳали олдинда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар кўп. 

– Коррупцияга қарши муваффақиятли курашган мамлакатлар тажрибаси таҳлил қилинганда, қандай тамойиллар диққатни тортади? 

– Дарҳақиқат,  бу борада муваффақиятли курашган  ва курашаётган мамлакатлар тажрибаси доим таҳлил қилиб борилади ҳамда уларнинг муҳим тамойилларга таяниши эътиборни тортади. Масалан, Дания жамият ва давлат бошқарувида юқори очиқлик даражаси, фуқароларнинг қарор қабул қилишда фаол иштироки ва жамоатчилик назорати орқали коррупцияни минимал даражада ушлаб туришга муваффақ бўлган. 

Финляндия – қатъий қонуний база ва унинг муқаррар ижроси орқали коррупцияга қарши курашади. Суд-ҳуқуқ тизимининг мустақиллиги, коррупция учун оғир жазолар ва таълим тизимидаги дастурлар ижтимоий онгни шакллантиради. 

Сингапур – қисқа муддатда коррупцияга қарши ислоҳотларни самарали олиб борган давлат сифатида эътироф этилади. Айбдорлик презумпцияси, бюрократик тўсиқларнинг йўқ қилиниши, хизматдаги масъулиятнинг оширилиши асосий омиллардир. 

– Таҳлиллар асосида Ўзбекистон учун қандай стратегик таклифларни илгари суриш мумкин? 

– Айни йўналишда Ўзбекистон учун бир қанча стратегик таклифлар илгари сурилиши мумкин. Жумладан,  давлат қарорлари, харидлари ва молиявий харажатлари ҳақида маълумотлар омма учун осон ва шаффоф шаклда эълон қилиб борилиши зарур. Бунда электрон ҳукумат платформалари, “Очиқ бюджет”, “Очиқ маълумотлар портали” каби тизимлар самарали восита бўла олади.

Жиноят кодексида коррупция билан боғлиқ жиноятлар учун оғир молиявий жарималар, мансабдан четлаштириш, ҳатто мулкини мусодара қилиш каби жазолар қатъий ифода этилиши зарур. Шунингдек, айрим ҳолларда айбдорлик презумпцияси (айнан мансабдор шахс ўз айбсизлигини исботлаши) тизимини жорий этиш ҳам назарда тутилиш мумкин. 

Ҳар бир давлат муассасасида махсус ички аудит ва назорат гуруҳлари ишлаши керак. Улар давлат хизматчилари томонидан берилган қарорлар, амалга оширилган тендерлар ва хизмат сафари харажатларини тўлиқ текшириб бориши лозим.

Ҳар бир давлат хизматчиси доимий равишда этика, ҳалоллик ва қонунбузарликка йўл қўймаслик ҳақида билимлар олиши керак. Мактаб ва университетларда ҳам коррупцияга қарши билимлар бериш тарбиявий дастурлар орқали амалга оширилиши керак. 

Жамоатчилик ва ОАВнинг давлат фаолияти устидан назорати учун кенг имкониятлар яратиш зарур. Шунингдек, “ишонч телефони”, “яхши давлат хизматчиси” танловлари, интерактив платформалар орқали фуқаролар давлат хизматчилари фаолиятини баҳолай олиши керак. 

Нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари, блогерлар ва мустақил экспертлар коррупцияга қарши курашда ҳамкор сифатида кенг жалб қилиниши лозим. Улар орқали аҳоли орасида ҳалоллик маданияти кенг тарғиб этилади. 

Хулоса қилиб айтганда, коррупция ҳар қандай давлат ва жамият учун хавфли ижтимоий-сиёсий иллат бўлиб, уни бутунлай йўқотиш мураккаб вазифа саналади. Шу билан бирга, минимал даражада ушлаб туриш, фуқаролар манфаатини ҳимоя қилиш ва давлатга ишончни мустаҳкамлаш мумкин. Бунинг учун, энг аввало, кучли сиёсий ирода, самарали қонунчилик асослари, мустақил ва шаффоф суд-ҳуқуқ тизими, ҳисобдор ва очиқ бошқарув ҳамда фаол фуқаролик жамияти институтларининг иштирокини таъминлаш зарур. 

Халқаро тажриба шуни кўрсатмоқдаки, коррупцияга қарши курашишда институционал ёндашув, очиқ маълумотлар сиёсати, жамоатчилик назорати ва таълим орқали ҳуқуқий онгни шакллантириш муҳим ўрин тутади. Ўзбекистон сўнгги йилларда бу йўналишда бир қатор ижобий қадамларни қўйди, хусусан, ҳуқуқий база яратилди, мониторинг ва таҳлил ишлари амалга оширилди, масъул шахсларга нисбатан жазо чоралари қўлланилди. 

Шу билан бирга, коррупцияга қарши курашишда тизимли ёндашувни янада кучайтириш, давлат ва жамият ўртасидаги ишончни мустаҳкамлаш, жамоатчилик иштирокини кенгайтириш ҳамда халқаро тажрибаларни миллий амалиётга мослаштириш муҳим аҳамиятга эга. Айниқса, давлат муассасалари фаолиятини шаффофлаштириш, ички назоратни кучайтириш, ва фуқароларнинг хабардорлик даражасини ошириш орқали коррупциянинг олдини олиш мумкин.

Ўзбекистон олдида турган устувор вазифа  –  мавжуд ислоҳотларни давом эттирган ҳолда, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, давлат бошқарувининг сифатини ошириш ҳамда ҳалоллик ва масъулият маданиятини жамиятда қарор топтириш. Ана шундагина мамлакатда коррупцияга қарши кураш самарали ва барқарор тус олади.

ЎзА мухбири

Абдулазиз РУСТАМОВ 

суҳбатлашди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коррупцияга қарши кураш: халқаро тажриба ва истиқболли йўналишлар бўйича таҳлиллар натижаси қандай?