Бугун пойтахтимиздаги “CAEx Uzbekistan” халқаро кўргазмалар марказида Тошкент халқаро инвестиция форумининг биринчи кунги тадбирлари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан ташкил этилган ушбу нуфузли ва анъанавий тадбир 8 мингдан зиёд иштирокчини, жумладан, дунёнинг 100 га яқин мамлакатидан 3 мингга яқин хорижий меҳмонни жамлади. 

Таъкидланганидек, мазкур форум мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, у маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун жаҳон бозорига чиқишда йирик мулоқот, танишув, ҳамкорлик ва келишувлар майдони вазифасини ўтамоқда.

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги директори вазифасини бажарувчи Мансуржон Расулевнинг сўзларига кўра, бу йилги форум жуда кенг кўламда ўтказилмоқда. Унда халқаро ҳамжамият эътиборига энергетика, инфратузилма, қишлоқ хўжалиги, фойдали қазилмаларни қазиб олиш, рақамли технологиялар ва бошқа стратегик муҳим соҳаларга оид умумий қиймати 30 миллиард доллардан ортиқ бўлган инвестицион лойиҳалар тақдим этилаётир.

[gallery-23836]

–Аввало, Тошкент халқаро инвестиция форуми бу йил бутунлай янгича форматда ташкил этилди. Чунки олдинги йилларга нисбатан хорижий инвесторлар томонидан катта қизиқиш билдирилмоқда. Форум доирасида бир қатор давлатлар билан бизнес-форумлар ҳам ўтказиляпти. Масалан, Ўзбекистон-АҚШ бизнес-форуми шулар жумласидан. Илгариги йилларда АҚШ компаниялари асосан савдо йўналишларида ҳамкорлик қилишга ҳаракат қилган бўлса, бу йил инвестиция соҳасида ҳам ўз истак-хоҳишларини намоён қилмоқда. Эътиборлиси, бу йилги форумда АҚШдан 100 дан ортиқ компания иштирок этаётгани бу фикримиз исботидир, –деди М.Расулев. 

Шунингдек, форумнинг энг муҳим тадбирларидан бири сифатида Ўзбекистоннинг саноат ва инвестиция салоҳиятини намойиш этувчи илк миллий кўргазма ташкил этилди. Унда нефть-кимё, машинасозлик, қурилиш саноати ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш каби жадал ривожланаётган соҳалар бўйича етакчи компаниялар ўз маҳсулотларини тақдим этмоқда. 

“Фонон” заргарлик заводи тижорат директори Беҳзод Солиҳовнинг қайд этишича, бу каби халқаро тадбирларда иштирок этиш ушбу корхона фаолияти учун муҳим ҳисобланади.

– Бугунги форум доирасида ўтказилаётган миллий кўргазмада заводимиз ўз маҳсулотлари билан қатнашмоқда. Улар орасида нафaқат тайёр, балки ярим тайёр маҳсулотлар ҳам намойиш қилиняпти. Заводимиз давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан 2021 йилда ташкил этилган. Шу вақтгача АҚШ ва БАА каби давлатларга маҳсулотларимизни экспорт қилдик. Ўзбекистон бўйлаб 20 га яқин расмий дўконимиз фаолият юритмоқда. Мақсадимиз эса  “Фонон” брендини жаҳон бозорига олиб чиқиш. Форум биз учун катта имконият яратади. Чунки хорижий иштирокчиларга компаниямиз дўконларини уларнинг мамлакатларида очишни таклиф қиляпмиз, –деди Б. Солиҳов.

Эслатиб ўтамиз, миллий кўргазма 12 июнь куни ўз ишини якунлайди.

Насиба Зиёдуллаева, Носиржон Ҳайдаров (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон жозибадор ва инвесторлар учун катта салоҳиятга эга  мамлакатга айланмоқда